Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 04 / Йиллик ҳисоботга тайёрланамиз

Ягона солиқ тўлови: ҳисоблаш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари

 

Бошқа даромадларни олиш товарларни, ишларни ва хизматларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан бевосита боғлиқ эмас. Улар корхонанинг хўжалик фаолияти жараёнида юзага келади ва, айтиш мумкинки, «қўшимча» ёки «иккинчи даражали» ҳисобланади.

 

Бошқа даромадлар рўйхати Солиқ кодексининг** 132-моддасида келтирилган. Бироқ у ёпиқ эмас. Бу Солиқ кодексида қайд этилмаган, шунга қарамай улар сирасига кирадиган бошқа даромадларнинг ўзга турлари ҳам борлигини англатади.

Бундай даромадларингиз мавжуд бўлса, уларни ялпи тушум таркибига киритишингиз ва ЯСТ солишингиз керак эди.

 

Муайян шароитларда бошқа даромадлар рўйхатидаги айрим даромадлар реализация қилишдан олинадиган даромадларга айланади. Бундай даромадларга қуйидагилар киради (Солиқ кодексининг 130-моддаси):

фоизлар;

роялти;

мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадлар;

талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахснинг фойдасига воз кечишдан олинган даромадлар.

Уларнинг жами суммаси товарларни, ишларни ва хизматларни реализация қилишдан олинган даромадларнинг умумий суммасидан ошганда уларни реализация қилишдан олинган даромадлар сифатида тан олишингиз керак эди. Мазкур норма нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди. Улар ушбу даромадларга доим бошқа даромадлар сифатида қарайдилар.

 

Мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад қандай аниқланади

 

Одатда, даромадларнинг ушбу тури асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ.

 

Асосий воситалар (АВ) – корхона томонидан узоқ муддат давомида маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий мақсадда фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар. Асосий воситаларга, мисол учун, ер, бинолар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, қиммат офис техникаси ва ҳ.к. киради.

Асосий воситалар қиймати тасдиқловчи ҳужжатлар асосида корхона балансидан қуйидагилар натижасида чиқарилади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 51-банди):

тугатилганда (асосий воситаларни тугатиш тўғрисида далолатнома (АВ-4-сон шакл), ш.ж. транспорт воситалари бўйича (АВ-4а-сон шакл));

реализация қилинганда (ҳисобварақ-фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси);

айирбошланганда (ҳисобварақ-фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси);

бепул топширилганда (ҳисобварақ-фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси);

бошқа компаниянинг устав капиталига берилганда (ҳисобварақ-фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси);

узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича берилганда (қабул қилиш-топшириш далолатномаси, ҚҚСни ихтиёрий равишда тўловчилар учун қўшимча равишда ҳисобварақ-фактура ҳам);

камомад ёки йўқотишлар аниқланганда (инвентарлаш далолатномаси);

муассисга муассислар таркибидан чиққанда берилганда (ҳисобварақ-фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси).

Чиқиб кетишдан олинадиган фойда АВ ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромаддир (Солиқ кодексининг 133-моддаси). Уни қуйидагича аниқлашингиз керак эди: чиқиб кетишдан олинган даромаддан АВнинг қолдиқ (баланс) қиймати, билвосита солиқлар ва чиқиб кетиш билан боғлиқ харажатларни чегириш. Чиқиб кетаётган мол-мулк илгари қайта баҳоланган бўлса, қайта баҳолаш сальдоси ҳам даромад таркибига киритилади (5-сон БҲМСнинг 53-банди).

АВ чиқиб кетишидан олинган фойда

 

=

 

Чиқиб кетишдан олинган даромад (реализация қиймати)

 

 

Қолдиқ (баланс) қиймат

 

 

ҚҚС (солиқни тўловчилар учун)

 

+

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

+

 

Жамғарилган қайта баҳолаш сальдоси

 

 

Демонтаж қилиш ва тугатиш харажатлари

 

+

 

Чиқиб кетиш натижасида кирим қилинган материаллар

 

 

 

Қайта баҳолаш натижалари 8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётида ҳисобга олинади. Қайта баҳолаш сальдоси илгариги қайта баҳолашлардаги ортган суммаларнинг асосий восита қийматининг илгариги қайта баҳолашлардаги камайиши суммасидан ортган қисми ҳисобланади.

Натижа ижобий бўлиб, чиқиб кетишдан фойда олинган бўлса, унга ЯСТ солиш зарур эди. Натижа салбий бўлиб, зарар кўрилган бўлса, у ЯСТ ҳисоб-китобига таъсир кўрсатмайди.

Кенг тарқалган ҳолларда – мол-мулкни реализация қилиш, устав капиталига бериш, бепул бериш ва тугатиш чоғида асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромадни аниқлашга тўхталиб ўтамиз.

 

Асосий восита реализация қилинганда 

 

Асосий воситани реализация қилишда уни сотиш қиймати чиқиб кетиш баҳоси ҳисобланади. Уни қолдиқ (баланс) қиймат даражасида, ундан юқори ёки паст қилиб белгилашингиз мумкин эди.

 

Қолдиқ қиймати бўйича

АВни қолдиқ қиймати бўйича реализация қилган бўлсангиз, молиявий натижани (фойда ёки зарар) реализация қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда жамғарилган қайта баҳолаш сальдосидан келиб чиқиб аниқлашингиз керак эди.

 

МИСОЛ. АВни қолдиқ қиймати бўйича реализация қилишдан олинадиган даромадни аниқлаш

ҚҚС тўламайдиган ЯСТ тўловчи корхона ўзига тегишли автомобилни қолдиқ қиймати бўйича сотган. Автомобилнинг бошланғич қиймати 120 000 минг сўмни ташкил этган, жамғарилган эскириш – 102 000 минг сўм. Автомобилнинг қолдиқ (баланс) қиймати 18 000 минг сўмга (120 000 – 102 000) тенг бўлган. 8510-счётда ҳисобга олинган қайта баҳолаш сальдоси 25 000 минг сўмни ташкил этган. Чиқиб кетиш билан боғлиқ харажатлар қилинмаган. ҚҚС тўламайдиганлар учун ҳисоб-китобларда солиқ суммаси ҳисобга олинмайди.

Автомобиль чиқиб кетишидан олинадиган даромад суммаси қуйидагича аниқланади:

18 000 – 18 000 + 25 000 = 25 000 минг сўм.

 

Қолдиқ қийматидан юқори баҳода

Молиявий натижани худди шу тартибда – қайта баҳолаш сальдоси ва реализация қилиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда реализация қилишдан олинган тушум (реализация қиймати) ва реализация қилинаётган АВнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқлаш керак эди.

 

МИСОЛ. АВни қолдиқ қийматидан юқори баҳода реализация қилишдан олинадиган даромадни аниқлаш

ЯСТ тўловчи корхона ўзига тегишли автомобилни ҚҚС тўламай бозор қиймати бўйича 24 000 минг сўмга сотган. Автомобилнинг бошланғич қиймати – 120 000 минг сўм, жамғарилган эскириш – 102 000 минг сўм. АВнинг қолдиқ (баланс) қиймати 18 000 минг сўмга (120 000 – 102 000) тенг бўлган. 8510-счётда ҳисобга олинган қайта баҳолаш сальдоси 25 000 минг сўмни ташкил этган. Чиқиб кетиш билан боғлиқ харажатлар қилинмаган. ҚҚС тўламайдиганлар учун ҳисоб-китобларда солиқ суммаси ҳисобга олинмайди. Реализация қилишдан олинадиган даромад 31 000 минг сўмни (24 000 – 18 000 + 25 000) ташкил этган.

 

Қолдиқ қийматидан паст баҳода

Бу ҳолда ҳам молиявий натижани умумий формула бўйича аниқлаш керак эди: реализация қилишдан тушган тушум айирув реализация қилинаётган АВнинг қолдиқ қиймати қўшув қайта баҳолаш сальдоси айирув реализация қилиш харажатлари.

 

МИСОЛ. АВни қолдиқ қийматидан паст баҳода реализация қилишдан олинадиган даромадни аниқлаш

ҚҚС тўламайдиган ЯСТ тўловчи корхона ўзига тегишли автомобилни қолдиқ қийматидан паст баҳода сотган. Реализация қилиш баҳоси – 15 000 минг сўм. Бошланғич қиймати – 120 000 минг сўм, жамғарилган эскириш – 102 000 минг сўм. Қолдиқ (баланс) қиймати 18 000 минг сўмга (120 000 – 102 000) тенг бўлган. 8510-счётда ҳисобга олинган қайта баҳолаш сальдоси 25 000 минг сўмни ташкил этган. Реализация қилиш харажатлари 200 минг сўмни ташкил этган. ҚҚС тўламайдиганлар учун ҳисоб-китобларда солиқ суммаси ҳисобга олинмайди.

Автомобиль чиқиб кетишидан олинадиган даромад суммаси қуйидагича аниқланади:

15 000 – 18 000 + 25 000 – 200 = 21 800 минг сўм.

 

Асосий восита бошқа корхонанинг устав капиталига берилганда

Асосий воситаларни бошқа корхонанинг устав капиталига берган бўлсангиз, уларнинг чиқиб кетиш баҳосини барча муассислар билан келишган ҳолда белгилаш керак эди. У қолдиқ (баланс) қийматга тенг, ундан юқори ёки паст бўлиши мумкин эди. Ушбу ҳолларнинг ҳар бирида чиқиб кетишдан олинадиган даромадни реализация қилишда бўлгани сингари аниқлаш лозим эди.

 

МИСОЛ. АВни бошқа корхонанинг устав капиталига беришдан олинадиган даромадни аниқлаш

ҚҚС тўламайдиган ЯСТ тўловчи корхона автомобилни бошқа корхонанинг устав капиталига ҳисса сифатида киритган. Унинг бошланғич қиймати 120 000 минг сўмни ташкил этган, жамғарилган эскириш – 102 000 минг сўм. Қолдиқ (баланс) қиймати 18 000 минг сўмга (120 000 – 102 000) тенг бўлган. Муассислар ўртасида келишилган, устав капиталига ҳисса сифатидаги автомобиль қиймати 15 000 минг сўмни ташкил этган. 8510-счётда ҳисобга олинган қайта баҳолаш сальдоси 25 000 минг сўмни ташкил этган. Автомобилнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ харажатлар қилинмаган. ҚҚС тўламайдиганлар учун ҳисоб-китобларда солиқ суммаси ҳисобга олинмайди.

Автомобиль чиқиб кетишидан олинадиган даромад суммаси қуйидагича аниқланади:

15 000 – 18 000 + 25 000 = 22 000 минг сўм.

 

Асосий восита бепул берилганда

Бепул беришда чиқиб кетиш баҳоси нолга тенг. АВни бепул беришдан кўрилган молиявий натижани (фойда ёки зарар) берилаётган АВнинг қолдиқ (баланс) қиймати ва ушбу АВ бўйича қайта баҳолаш сальдоси ўртасидаги фарқ сифатида белгилашингиз керак эди. Қайта баҳолаш сальдоси берилаётган АВнинг қолдиқ қийматидан ошган ҳолдагина фойда юзага келиши мумкин эди.

 

МИСОЛ. АВни бепул беришдан олинадиган даромадни аниқлаш

ЯСТ тўловчи корхона ўзига тегишли автотранспорт воситасини жисмоний шахсга совға қилган. АВнинг бошланғич қиймати – 120 000 минг сўм, жамғарилган эскириш – 102 000 минг сўм. Қолдиқ (баланс) қиймати 18 000 минг сўмга (120 000 – 102 000) тенг бўлган. Қайта баҳолаш сальдоси 25 000 минг сўмни ташкил этган. 

Чиқиб кетишдан олинадиган даромад суммаси қуйидагича аниқланади:

0 – 18 000 + 25 000 = 7 000 минг сўм.

 

Асосий восита тугатилганда

АВ тугатилганда молиявий натижа бепул беришда бўлгани сингари аниқланади. Бундан ташқари, АВ тугатилиши натижасида баъзида қандайдир материаллар ва эҳтиёт қисмлар қолади. Уларнинг қийматини АВ чиқиб кетишидан олинадиган даромадга қўшиш керак эди. Қайта баҳолаш сальдоси ҳамда яроқли эҳтиёт қисмлар ва материаллар қиймати ҳисобдан чиқарилаётган АВнинг қолдиқ қийматидан ошганда АВни тугатишдан олинадиган фойда юзага келиши мумкин.

 

АВни тугатишда қўшимча баҳолаш ҳисобига фойда олинган бўлса, ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани унинг суммасига камайтириш керак эди (Солиқ кодексининг 356-моддаси 1-қисми 6-банди).

 

МИСОЛ. АВни тугатишдан олинадиган даромадни аниқлаш

ЯСТ тўловчи корхона ускунани тиклаш самарасизлиги сабабли уни ҳисобдан чиқарган. Тугатиш пайтида ускунанинг бошланғич қиймати 12 000 минг сўмни ташкил этган, ҳисобланган эскириш – 10 000 минг сўм, қолдиқ қиймати – 2 000 минг сўм (12 000 – 10 000). 8510-счётда ҳисобга олинган ускунани қайта баҳолаш сальдоси 3 000 минг сўмга тенг бўлган. Тугатиш чоғида 500 минг сўмлик фойдаланиш учун яроқли эҳтиёт қисмлар кирим қилинган.

Ускунани тугатишдан олинадиган даромад 1 500 минг сўмни (3 000 + 500 – 2 000) ташкил этган. Қайта баҳолаш сальдоси ушбу суммадан ортиқ (3 000 > 1 500) эканлиги сабабли тугатишдан олинадиган бутун даромад ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база ҳисоб-китобига киритилмаган.

 

Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромад қандай аниқланади  

 

Ижарадан олинадиган даромадлар ижара шартномаси қандай мезонларга мувофиқ келишига қараб фарқланади. Оператив ва молиявий ижара турлари мавжуд. Кейинги турига, хусусан, лизинг киради.

 

Мол-мулкни шартномага биноан 12 ойдан ортиқ муддатга вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини беришда юзага келадиган ижаравий муносабатлар молиявий ижара ҳисобланади (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган 6-сон БҲМСнинг 6-банди).

 

Бунда молиявий ижара шартномаси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак:

шартноманинг муддати тугагач, молиявий ижара объекти ижарага олувчининг мулки бўлиб ўтиши;

молиявий ижара шартномасининг муддати молиявий ижара объекти хизмат муддатининг 80%идан ортиқ бўлса ёки объектнинг шартнома тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20%идан камроғини ташкил қилиши;

молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, ижарага олувчи уни ушбу ҳуқуқ сотилиш кунидаги бозор қийматидан паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши;

молиявий ижара шартномаси амал қиладиган давр учун ижара тўловларининг дисконтланган жорий қиймати (6-сон БҲМСнинг 22-банди) объектни ижарага бериш пайтидаги жорий қийматининг 90%идан ортиқ бўлиши.

Ижара шартномаси шартлари юқорида тилга олинган талаблардан биронтасига мувофиқ келмаса, оператив ижара ҳисобланади.

Оператив ижара – мол-мулкни сотиб олиш ҳуқуқисиз фойдаланишга бериш. Оператив ижаранинг асосий шарти – ижарага берувчи ўз мулкини сотишни кўзламайди. У объектни оператив ижарага бериш жараёнида ҳам, у якунланганда ҳам унинг мулкдори бўлиб қолади.

 

Молиявий ижарада

Молиявий ижарада ижарага олувчи ижарага берувчига ижара объекти қийматини қоплайди. Тўловлар бўлиб-бўлиб тўланади. Молиявий ижара муддати тугагач объект ижарага олувчининг мулкига ўтса, тўловлар тўлиқ ҳажмда унинг қийматини қоплайди. Бундан ташқари, ижарага берувчига фоизли даромад тўланади. Айни у бошқа даромадлар таркибидаги ЯСТ солинадиган объект ҳисобланади.

Ижара тўлови

 

=

 

Ижара объекти қийматини қоплаш суммаси

 

+

 

Ижарага берувчининг фоизли даромади

 

 

 

 

 

 

Молиявий ижарадан олинадиган даромад

 

=

 

Ижара тўлови

 

 

Ижара объекти қийматини қоплаш суммаси

 

 

 

Фоизли даромадни аниқлаш учун ижара тўловлари суммасидан ижара объекти қийматини қоплаш суммасини чегириш керак эди. Фоизли даромад суммасини ижара тўловлари жадвалига биноан ижара шартномаси амал қилиш муддати давомида қисмлаб солиқ солинадиган даромадга киритиш лозим эди.

 

МИСОЛ. Ижарага берувчининг молиявий ижарадан олинадиган даромадни аниқлаши

Шартномага кўра 120 000 минг сўмлик экскаватор молиявий ижарага берилган. Фоизли даромад 24 000 минг сўмни ташкил этган. Шартномага кўра ижара тўловларининг умумий суммаси – 144 000 минг сўм. Ижара муддати – 20 ой. Тўловлар жадвалида ҳар ой 7 200 минг сўмдан (144 000 / 20) бир хилда тўловлар тўланиши назарда тутилган.

Ойлик ижара тўлови молиявий ижара объекти қийматини қоплаш суммаси – 6 000 минг сўм (120 000 / 20) ва ижарага берувчининг фоизли даромади – 1 200 минг сўмдан (24 000 / 20) ташкил топган.

Ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида экскаватор қиймати узоқ муддатли дебиторлик қарзи (120 000 минг сўм) сифатида акс эттирилади. Ижарага олувчи уни ижара тўловлари жадвалига биноан сўндиради. Фоизли даромад (24 000 минг сўм) экскаватор чиқиб кетган пайтда эмас, балки ижара тўловлари жадвалига биноан қисмлаб тан олинади. Шу тариқа, ҳар ой 1 200 минг сўм ижарага берувчининг даромадига 20 ой давомида киритилади.

 

Молиявий ижара объекти қийматини қоплаш суммаси унинг баланс қийматидан ошса, ижарага берувчида, фоизли даромаддан ташқари, ижара объектининг чиқиб кетишидан қўшимча даромад юзага келади.

 

МИСОЛ. Лизингга берувчининг лизинг объекти чиқиб кетишидан олган қўшимча даромадни аниқлаши

Лизинг компанияси ишлаб чиқариш корхонасига лизингга бериш учун 600 000 минг сўмлик технологик ускуна сотиб олган. Объект 720 000 минг сўмга лизингга олувчига берилган. Лизингга берувчи учун бу – актив, узоқ муддатли дебиторлик қарзи.

Лизинг шартномаси 5 йил муддатга тузилган. Йиллик фоиз ставкаси – 10%, шартнома бўйича фоизли даромад 360 000 минг сўмни (720 000 х 10% х 5) ташкил этади. Жадвалда ойлик ижара тўловлари назарда тутилган – 18 000 минг сўмдан. Шартнома муддатида ижара тўловларининг умумий суммаси 1 080 000 минг сўмни ташкил этади, ш.ж.:

600 000 минг сўм – лизинг объектини қоплаш суммаси;

360 000 минг сўм – фоизли даромад;

120 000 минг сўм – кечиктирилган даромад (ҚҚС тўламайдиганлар учун).  

Ижарага берувчи (лизингга берувчи) лизинг тўлови таркибида оладиган лизинг объекти қийматини қоплаш суммаси (бизнинг мисолда – 600 000 минг сўм) ялпи тушумга киритилмайди.

ЯСТни ҳисоблаб чиқаришда ҳисоблаб ёзилишига қараб фоизли даромадни (360 000 минг сўм) ва даромадларга киритилишига қараб кечиктирилган даромад суммасини (120 000 минг сўм) солиқ солиш объектига киритиш зарур эди.

 

Оператив ижарада

 

Мол-мулкни оператив ижарага берган бўлсангиз, шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиқиб даромадингизни аниқлашингиз керак эди.

Ижарага берувчининг даромади

 

=

 

Ижара тўлови

 

 

 

МИСОЛ. Оператив ижарадан олинадиган даромадни аниқлаш

Оператив ижара шартномасига кўра ижара тўловларининг умумий суммаси 7 200 минг сўмга тенг. Ижара муддати 12 ойни ташкил этган, яъни ойига 600 минг сўмдан (7 200 / 12). Шу тариқа, ойига 600 минг сўм миқдоридаги ижара тўлови 12 ой давомида ижарага берувчининг бошқа даромади таркибига киритилади.

 

Кўчмас мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларга шартнома бўйича ижара тўлови суммасидан келиб чиқиб ЯСТ солинган. Бироқ солиқ солиш мақсадида у қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланганидан паст бўлмаслиги керак эди (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 24-банди, 26.01.2012 йилдаги МВ ва ДСҚнинг ММ/04-01-32-14/87-сон ва 13/1-954-сон тушунтириш хати). 

 

Ижарага олувчига ҳисобварақ-фактура расмийлаштираётганда унда шартномадаги ижара тўлови кўрсатилади. Бироқ бюджет билан ҳисоблашаётганда ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланганидан паст бўлмаслиги кераклигини инобатга олинг. Шартнома бўйича ижара тўлови энг кам ставкалар асосида белгиланган суммадан паст бўлиб чиқса, ЯСТни энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисоблашингиз керак эди.

Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳар йили тасдиқланади (2019 йил учун Тошкент бўйича – Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.01.2019 йилдаги 35-сон қарори билан).

 

МИСОЛ. Шартнома бўйича ижара тўлови тасдиқланган энг кам ставкалардан паст этиб белгиланганда солиқ солиш

ЯСТ тўловчи савдо корхонаси асосий фаолиятдан ташқари жойларни ижарага беради. Шартномага кўра ижара тўлови 400 минг сўм миқдорида белгиланган.

Энг кам ставкалар бўйича ҳисобланган ижара тўлови ойига 422,5 минг сўмни ташкил этди. У шартномада белгиланган ижара тўловидан ортиқ. Бинобарин, ЯСТ бўйича бюджет билан ҳисоблашишда ижара тўлови энг кам ставкалар – 422,5 минг сўм бўйича ҳисобга олинади.

 

Инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча
мол-мулк қиймати тариқасидаги даромадлар

 

Мол-мулкни инвентаризация қилиш натижасида унинг ортиқчаси аниқланган бўлса, уларни бошқа даромадларга киритишингиз керак эди. Ҳисобга олинмаган мол-мулкни аниқланган санадаги худди шундай мол-мулкнинг бозор қиймати бўйича баҳолаш лозим эди. Баҳолаш чоғида унинг ҳақиқий ҳолатини ҳисобга олиш зарур эди.

 

МИСОЛ. Ортиқча мол-мулк тариқасидаги даромадни аниқлаш

Инвентаризация қилиш натижасида корхона омборида ҳисобга олинмаган эҳтиёт қисмлар сақланадиган стеллажлар борлиги аниқланган. Инвентарлаш комиссияси ҳақиқий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда уларнинг қийматини 600 минг сўм деб баҳолаган. Ушбу суммани бошқа даромадлар таркибида ЯСТни ҳисоблаш чоғида солиқ солинадиган базага киритиш лозим эди.

 

Текин олинган мол-мулк кўринишидаги даромадлар 

Мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар текин асосда олинганда даромад бозор қиймати бўйича белгиланган. Бозор қиймати ҳужжатлар билан ёки баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи билан тасдиқланган. Ҳужжатлар билан тасдиқлаш деб қуйидагилар эътироф этилади (Солиқ кодексининг 135-моддаси):

ҳисобварақ-фактуралар, етказиб бериш ёки топшириш ҳужжатлари;

худди шундай товарларни етказиб берувчиларнинг прайс-варақлари;

ОАВдан олинган ва статистика органларининг маълумотлари;

биржа маълумотлари.

 

 

МИСОЛ. Текин олинган мол-мулк кўринишидаги даромадни аниқлаш

Ишлаб чиқариш корхонаси бошқа ташкилотдан омборхона биносини текинга олган. Ҳисобварақ-фактурага кўра унинг қолдиқ қиймати 50 млн сўмни ташкил этган.

Бино қиймати ҳисобварақ-фактурада белгилангани сабабли корхона ушбу суммани бошқа даромад сифатида ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритган.

 

Фоизсиз заём, яъни қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам олаётганда текин мулкий ҳуқуққа – фоизларни тўламасдан қарз берувчининг маблағларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлгансиз. Текин олинган мулкий ҳуқуқ кўринишидаги даромадингизни заёмни олиш санасидаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан (2018 йил 25 сентябрдан – 16%) келиб чиқиб аниқлашингиз керак эди.

Қарз шартномасида қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлган фоиз ставкаси назарда тутилган бўлса, худди шундай вазият юзага келиши мумкин бўлган. Бу ҳолда даромадни қайта молиялаштириш ставкаси бўйича ҳисобланган фоизлар суммаси ва шартномадаги фоизлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида ҳисоблашингиз керак эди.

 

Ушбу тартиб қуйидагилар томонидан берилган кредитлар ва заёмларга нисбатан татбиқ этилмайди:

кредит ташкилотлари;

Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан;

Ўзбекистон норезидентлари.

 

МИСОЛ. Фоизсиз заём олганда даромадни аниқлаш

Қарз шартномасига кўра корхона фоизларни тўлаш мажбуриятисиз 60 кунга 100 000 минг сўм олган. Заёмни олиш санасидаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси – 16%.

Қарз олувчининг текин олинган заёмдан фойдаланиш ҳуқуқи кўринишидаги даромади 2 630,1 минг сўмни (100 000 х 16% / 365 х 60) ташкил этган.

 

МИСОЛ. Фоиз ставкаси қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлган заёмни олганда даромадни аниқлаш

Қарз шартномасига кўра корхона 10%лик ставкада фоизларни тўлаш мажбурияти билан 60 кунга 100 000 минг сўм олган. Заёмни олиш санасидаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси – 16%.

Қарз олувчининг текин олинган заёмдан фойдаланиш ҳуқуқи кўринишидаги даромади 986,3 минг сўмни ((100 000 х 16%  – 100 000 х 10%) / 365 х 60) ташкил этган.

 

Текин фойдаланиш учун пул эмас, балки қандайдир мол-мулкни олган бўлсангиз, бундай фойдаланиш учун белгиланган нархлар асосида даромадни ҳисоблашингиз керак эди.

 

МИСОЛ. Текин фойдаланиш учун мол-мулк олинганда даромадни аниқлаш

Корхона майдони 50 кв.метрлик офис хонасини бир йилга текинга олган. Бошқа даромад ҳажмини аниқлаш ва уни ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритиш учун ОАВдан олинган маълумотлар асосида ушбу туманда ижара тўловининг ўртача бозор ставкаси қанча эканлигини билиш зарур эди. Сўнг уни фойдаланиш учун олинган майдонга кўпайтириш лозим эди.

2019 йилда қуйидаги текин олинган мол-мулкка ЯСТ солинмаган (Солиқ кодексининг 355-моддаси 4-қисми 7, 13-бандлари):

 

мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар, агар улар Президент ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида ўтказилган бўлса;

телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари, шунингдек мазкур воситалардан фойдаланишга ва уларга хизмат кўрсатишга доир хизматлар.

 

Жорий даврда аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар

Ўтган солиқ даврларида ҳисобга олинмаган, бироқ жорий даврда аниқланган даромадлар, масалан, қуйидаги ҳолларда юзага келиши мумкин:

қайта ҳисоб-китобларга кўра ўтган йилда реализация қилинган маҳсулотлар учун харидорлардан маблағлар олганда;

ўтган даврлардаги бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномалари бўйича четга чиқишлар аниқланганда;

бухгалтерия ҳисобидаги хатолар тузатилганда.

 

МИСОЛ. Ҳисобот даврида ўтган йиллардаги даромадларни аниқлаш

Дастурдаги узилиш натижасида реализация қилишга доир ҳисобварақ-фактуралардан бири ўтказилмай қолган. Бинобарин, ўтган даврда у бўйича даромад акс эттирилмаган. Ушбу далил аниқланганда ҳисобварақ-фактура суммаси жорий даврда ўтган йиллардаги даромад сифатида акс эттирилади.

Бундай даромадларни аниқлаб, уларни қуйидагиларда акс эттиришингиз керак эди:

солиқ ҳисоботида – улар ҳақиқатда юзага келган даврда. Бунинг учун ўша даврдаги ҳисоботни қайта топширишингиз керак эди;

бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботда – уларнинг ҳажми салмоқлилигига қараб (АВ томонидан 27.08.1998 йилда 484-сон билан рўйхатдан ўтказилган 3-сон БҲМСнинг 16, 17-бандлари).

Даромадлар суммаси катта бўлмаса, уларни ҳисобда акс эттириш ва жорий даврдаги, яъни улар аниқланган даврдаги фаолиятнинг молиявий натижасига киритиш зарур эди.

Сумма салмоқли бўлса, йил бошидаги тақсимланмаган фойда сальдоси ва ўтган йилнинг тегишли давридаги маълумотларни ўзгартириб, уларни ҳисобда ва молиявий ҳисоботда акс эттириш лозим эди.

 

 

Қонун ҳужжатларида хатонинг муҳимлиги мезонлари белгиланмаган. Шу сабабли уларни ҳисоб сиёсатида белгилаш ва 3-сон БҲМСга мувофиқ иш тутиш лозим эди. Масалан, ялпи тушум ҳажмининг 2%идан ошадиган аниқланган тафовутлар суммасини корхона учун муҳим деб белгилаш. Бошқа вариант – ўтган йилларга тегишли даромадлар ва харажатлар аниқланган барча ҳолларда, уларнинг ҳажмидан қатъи назар, ўтган ҳисобот даврлари учун молиявий ҳисобот қайта топширилиши зарур эди.

 

Солиқ органларига солиқ ҳисоботи тақдим этилган даврга тааллуқли хато аниқланган бўлса, уни қайта топширишга ҳақлисиз. Буни солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати – солиқ даври тугаганидан кейин 5 йил ичида амалга ошириш мумкин (Солиқ кодексининг 38, 46-моддалари). Мазкур норма солиқчилар томонидан текшириш ўтказилган давр учун солиқлар суммасининг камайишини назарда тутувчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган ҳолларда қўлланилмайди. Бу ҳолларда ҳисобот қайта топширилмайди

 

МИСОЛ. Ўтган солиқ даврларидаги аниқланган даромадни солиқ ҳисоботида акс эттириш

2018 йилда корхонада ўтказилган инвентаризация натижаларига кўра 5 000 минг сўмлик ортиқча товар-моддий қимматликлар аниқланган. Бироқ бухгалтерия ҳисобида ортиқча суммаси даромадлар счётларида акс эттирилмаган, тегишинча, ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилмаган. 2018 йилда ЯСТ ставкаси 5%ни ташкил этган. Бу ЯСТ ставкаси 4%ни ташкил этган 2019 йилда аниқланган. Корхонанинг ҳисоб сиёсатида хатоларнинг муҳимлик мезони белгиланмаган. Аниқланган даромад қайси солиқ даврида акс эттирилади? 

– Аниқланган даромадни 2018 йилдаги солиқ солинадиган базага киритиш, ЯСТни 5%лик ставка бўйича ҳисоблаш ва қуйидаги суммаларни бюджетга ўтказиш зарур эди:

тўлиқ тўланмаган 250 минг сўм (5 000 х 5%);

тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан ушбу 250 минг сўм тўланмаган ҳар бир кун учун, тўлов куни ҳам шунга киради, ҳисобланган пеня (Солиқ кодексининг 120-моддаси). Бироқ пеня миқдори солиқ бўйича қарз суммасидан ортиқ бўлиши мумкин эмас, яъни 250 минг сўмдан кўп эмас. Бухгалтер 2018 йил учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини топшириши зарур.

 

Курс фарқи кўринишидаги даромадлар

Баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолаш чоғида ижобий курс фарқи даромадлар счётларида, салбийси харажатлар счётларида қайд этилади. Бироқ жами ижобий курс фарқини эмас, балки сальдони, яъни ижобий ва салбий курс фарқи ўртасидаги айирмани ЯСТ солинадиган объект сифатида ҳисобга олишингиз керак эди (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

Салбий курс фарқи ижобийсидан ортиқ бўлса, ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани ошиб кетган суммага камайтирмаслигингиз керак эди.

 

МИСОЛ. ЯСТ солинадиган курс фарқлари ўртасидаги сальдони аниқлаш

Корхонада ҳисобот чораги якунларига кўра 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» счётида 4 820 минг сўм, 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» счётида эса 3 440 минг сўм акс эттирилган. ЯСТ солинадиган сальдо 1 380 минг сўмга (4 820 – 3 440) тенг бўлган. Ижобий курс фарқи 3 440 минг сўмни, салбийси эса 4 820 минг сўмни ташкил этса, 1 380 минг сўмлик суммадаги салбий сальдо солиқ солинадиган базани камайтирмаган ва ЯСТни ҳисоблаб чиқариш чоғида ҳисобга олинмаган.

 

Мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадлар

Мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадларга қуйидагилар киради (Солиқ кодексининг ­136-моддаси):

даъво муддати ўтган ҳисобдан чиқарилган мажбуриятлар. Даромадни кредиторлик қарзи бўйича даъво муддати тугаган ҳисобот даврида тан олиш керак эди;

суднинг ёки ваколатли давлат органининг қарорига биноан ҳисобдан чиқарилган мажбуриятлар.

Умумий даъво муддати 3 йилни ташкил этади (ФКнинг 150-моддаси). Айрим турдаги талаблар учун қонун ҳужжатларида умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин (ФКнинг 151-моддаси).

 

МИСОЛ. Даъво муддати ўтган мажбуриятни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадни аниқлаш

«X» компанияси 2016 йил 15 октябрда «Y» компаниясига 10 000 минг сўмлик товарларни реализация қилган. «Y» компанияси фақат 1 500 минг сўм миқдорида аванс тўлаган. Қарзнинг қолган суммаси, шартнома шартларига кўра, товар юклаб жўнатилган кунда тўланиши керак бўлган, бироқ тўланмаган. 

«Y» компанияси ҳар йили дебиторлик ва кредиторлик қарзини таҳлил қилади. 2019 йил 15 октябрда «X» компанияси олдидаги кредиторлик қарзи бўйича даъво муддати ўтгани аниқланган. «Y» компанияси 2019 йил 15 октябрда 8 500 минг сўм (10 000 – 1 500) миқдоридаги қарзни ҳисобдан чиқарган. Бухгалтерия ва солиқ ҳисобида ушбу операция бошқа даромад сифатида акс эттирилади. Тегишинча, 2019 йил 15 октябрда «Y» компанияси 8 500 минг сўм миқдоридаги кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадни тан олган. 2019 йил IV чораги учун ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш чоғида «Y» компанияси ушбу суммани ялпи тушумга киритган.

 

Ташқи иқтисодий битимлар бўйича вазият бошқача. Даъво муддатини мамлакатнинг тегишли муносабатни тартибга солиш учун қўлланилаётган ҳуқуқи бўйича белгиланг (ФКнинг 1183-моддаси). 

 

МИСОЛ. Импорт контракти бўйича даъво муддатини белгилаш

Ўзбекистон корхонаси Швейцариядан ускуна етказиб бериш учун импорт контрактини тузган. Контрактда кўрсатилишича, мазкур контракт бўйича муносабатларни тартибга солиш учун қўлланиладиган қонун ҳужжатлари Швейцария Конфедерацияси қонун ҳужжатлари ҳисобланади. Ушбу мамлакат қонун ҳужжатларига мувофиқ даъво муддати 10 йилни ташкил этади. Бинобарин, битим тузилган пайтдан эътиборан 10 йил ичида контракт тарафлари бир-бирларига ушбу контракт бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ талабларни қўйишлари мумкин.

 

Суднинг ёки ваколатли давлат органининг қарорига биноан қарзни ҳисобдан чиқарган бўлсангиз, бундай қарор қабул қилинган санадаги даромадни тан олишингиз керак эди.

Даромад тан олинганини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардир:

кредитор билан шартномалар;

ҳисобварақ-фактуралар ва етказиб берганлик (ишларни бажарганлик, хизматларни кўрсатганлик) далилини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;

кредитор рўйхатдан ўтказилган манзилда эмаслиги тўғрисидаги ҳужжатлар (улар мавжуд бўлганда);

корхона раҳбарининг кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги буйруғи;

суднинг ёки давлат органининг қарори (улар мавжуд бўлганда).

 

Қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзни ҳисобдан чиқарган бўлсангиз, ушбу суммани даромад таркибига киритмаслигингиз керак эди.

Умидсиз солиқ қарзи солиқ органининг қарорига кўра ҳисобдан чиқарилади. Уни ҳисобдан чиқариш тартиби махсус Низомда (24.10.2012 йилдаги 307-сон ВМҚ билан тасдиқланган) белгиланган.

 

Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилга тенг (Солиқ кодексининг 38-моддаси). Яъни солиқ органлари солиқ даври тугаганидан кейин 5 йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаши ёки уларнинг ҳисобланган суммасини қайта кўриб чиқиши мумкин. Солиқ тўловчи худди шу муддат ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олишни ёки қайтаришни талаб қилишга ҳақли.

 

Талаблардан ўзганинг фойдасига воз кечишдан олинадиган даромадлар

Талаблардан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинадиган даромадлар асосий қарз талаблари бўйича қарздор томонидан тўланган суммалар, шу жумладан қарздор томонидан асосий қарздан ташқари тўланган суммалар билан солиқ тўловчи томонидан олинган қарз қиймати ўртасидаги ижобий фарқ тарзида аниқланадиган даромадлардир (Солиқ кодексининг 137-моддаси). 

 

МИСОЛ. Талабдан ўзганинг фойдасига воз кечишдан олинадиган даромадни аниқлаш

«А» корхонаси «Б» корхонасига 100 000 минг сўмлик товарни реализация қилган. «Б» корхонаси тўлаган 30% олдиндан тўловни чегирганда «А» корхонасида юзага келган дебиторлик қарзи 70 000 минг сўмни ташкил этган. Товарни етказиб бериш шартномаси шартларига кўра «Б» корхонаси товар етказиб берилган кундан эътиборан 2 ойдан кечиктирмай қолган суммани тўлаши керак эди. Бироқ «А» корхонаси ФК 313-моддасининг нормасига таяниб, «Б» корхонасидан қарзни олиш ҳуқуқидан 60 000 минг сўм эвазига воз кечиш тўғрисида «В» корхонаси билан шартнома тузган. 2 ой ўтгач «Б» корхонаси ўз қарзи – 70 000 минг сўмни «В» корхонасига тўлиқ тўлаган. «В» корхонасининг бошқа даромади 10 000 минг сўмни (70 000 – 60 000) ташкил этган.

 

Биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромадлар

Биргаликдаги фаолият ёзма шаклда тузилиши лозим бўлган оддий ширкат шартномаси бўйича амалга оширилади (ФКнинг 962–975-моддалари). Унга мувофиқ шериклар (иштирокчилар) деб аталувчи икки ёки ундан ортиқ шахс ўз ҳиссаларини қўшади ва юридик шахс тузмасдан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини юритади. Фақат якка тартибдаги тадбиркорлар ва (ёки) тижорат ташкилотлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун оддий ширкат тузишлари мумкин.

Оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фаолиятга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари Солиқ кодексининг 60-бобида баён этилган.

Ширкат иштирокчиси бўлсангиз, биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромадларни бошқа даромадлар таркибида акс эттиришингиз керак эди.

 

МИСОЛ. Биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромадни аниқлаш

ЯСТ тўловчи «А» ва «Б» корхоналари биргаликда фаолият юритиш тўғрисида шартнома тузганлар. Ҳисобот даврида биргаликда фаолият юритишдан олинган даромад 10 000 минг сўмни ташкил этган. Шартномага кўра биргаликда фаолият юритишдан олинган даромад иштирокчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган:

даромаднинг 60%и (6 000 минг сўм) «А» корхонасига тегишли;

даромаднинг 40%и (4 000 минг сўм) «Б» корхонасига тегишли.

Биргаликда фаолият юритишдан олинган даромад суммаси корхоналарнинг бошқа даромадлари таркибига киритилган ва унга ЯСТ солинган.

 

Оддий ширкат шартномасининг амал қилиши тугатилган ва мол-мулк шерикларга (иштирокчиларга) қайтарилган тақдирда қуйидагиларни инобатга олишингиз керак эди:

бошланғич ҳисса миқдори доирасида келиб тушган мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлар шерикнинг (иштирокчининг) даромадлари таркибига киритилмайди;

қайтарилаётган мол-мулк қиймати ва оддий ширкат шартномаси бўйича илгари берилган ушбу мол-мулк қиймати ўртасидаги салбий фарқ солиқ солиш мақсадида зарар деб тан олинмайди ва солиқ солинадиган базани камайтирмайди.

 

Олинган жарималар ва пенялар кўринишидаги даромадлар

Учинчи шахслардан олинган жарималар ва пеняларни даромад сифатида тан олишингиз ва ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритишингиз керак эди. Бу ҳали олинмаган, бироқ қарздор томонидан тан олинган жарималар ва пеняларга ҳам тегишли. Тан олганликни қарздор томонидан имзоланган ҳужжат (масалан, солиштириш далолатномаси) ёки қонуний кучга кирган суд ҳужжати тасдиқлайди. Қарздор молиявий санкциялар суммаларини тан олган ёки суд қарори кучга кирган санадаги даромадни акс эттиришингиз керак эди.

 

МИСОЛ. Қарздор тан олган жарима кўринишидаги даромадни аниқлаш

Харидор тўлов муддатларига риоя этмаганлиги муносабати билан октябрь ойида солиштириш далолатномасини имзолаган, унга кўра ЯСТ тўловчи етказиб берувчига 5 БҲМга (базавий ҳисоблаш миқдори) тенг жарима тўлашга розилик билдирган. Харидор солиштириш далолатномасини имзолаб, бу билан жарима тўлаш мажбуриятини тан олганлиги сабабли етказиб берувчи IV чорак учун ЯСТ ҳисоб-китобида 1 115 минг сўм (223 х 5) миқдоридаги жарима суммасини бошқа даромад сифатида акс эттириши керак эди.

 

Роялти кўринишидаги даромадлар

Роялти – турли интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик ёхуд улардан фойдаланиш ҳуқуқини берганлик учун олинган даромад. Уларга қуйидагилар киради (Солиқ кодексининг 22-моддаси):

фан, адабиёт ва санъат асарлари;

компьютер дастурлари;

саноат мулки объектига, товар белгисига, савдо маркасига, дизайн ёки моделга, режага, махфий формула ёки жараёнга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи патентлар (гувоҳномалар) ёхуд ахборот (ноу-хау) ва ҳ.к.

Интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқлар ва уларга тенглаштирилган хусусий аломатларни акс эттирувчи воситалар муаллифлик ёки лицензия шартномаси, тижорат концессияси шартномаси (франчайзинг) ва бошқалар асосида бошқа шахсларга тақдим этилиши мумкин.

 

МИСОЛ. Роялти кўринишидаги даромадни аниқлаш

ЯСТ тўловчи қурилиш корхонаси (лицензиар) лицензия шартномасига кўра бинолар пойдеворини мустаҳкамлаш усули ихтиросига бўлган патентдан фойдаланиш ҳуқуқини 2 йилга тақдим этган. Шартномага кўра лицензиатга номутлақ, яъни фақат ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилган. Шартномада лицензиат патентдан фойдаланганлик учун лицензиарга ҳар чоракда 5 000 минг сўм миқдорида ҳақ тўлаши назарда тутилган.

Лицензиар корхона ҳар чоракда 5 000 минг сўм миқдоридаги роялти кўринишидаги даромадни тан олиши ва унга ЯСТ солиши керак эди.

 

Дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар

Дивидендлар ва фоизлар – мол-мулкни акциялар (улушлар), қимматли қоғозлар, депозит қўйилмалар ва бошқа қарз мажбуриятларига қўйишдан олинган даромадлар.

Юридик шахс тугатилганда мол-мулкни тақсимлашдан олинган, шунингдек муассис (иштирокчи, аъзо) томонидан юридик шахсда иштирок этиш улушини (пайини, ҳиссасини) олгандаги даромадлар ҳам, бундан у устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегирилади, дивидендлар деб тан олинади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Дивидендлар ва фоизларга тўлов манбаида солиқ солинади. Шу сабабли уларни жами даромад таркибида ҳисобга олиш, бироқ ЯСТни ҳисоблаш чоғида солиқ солинадиган базадан чегириш керак эди.

 

МИСОЛ. Дивидендлар кўринишидаги даромадларни аниқлаш

«А» корхонаси «Б» корхонасининг устав капиталида 30%лик улушга эга. Муассисларнинг умумий йиғилиши 50 000 минг сўм миқдоридаги соф фойданинг бир қисмини дивидендларни тўлаш учун йўналтиришга қарор қилган. «А» корхонасини улуши 30%га тенг эканлиги сабабли унга тўланиши лозим бўлган дивидендлар миқдори 15 000 минг сўмни (50 000 х 30%) ташкил этади.

Дивидендлар кўринишидаги даромадларга тўлов манбаида солиқ солинади. Шу сабабли «Б» корхонаси, дивидендлар тўлаш манбаи сифатида, уларни тўлаш чоғида солиқ ушлаб қолган ва қолган суммани «А» корхонасига ўтказган. «А» корхонаси, ўз навбатида, унга ҳисобланган дивидендлар суммасини (15 000 минг сўм) жами даромадга киритган, бироқ ЯСТни ҳисоблаш чоғида солиқ солинадиган базага киритмаган, сабаби тўлаш чоғида уларга солиқ солинган.

 

Давоми бор.                                                    Ирина Ахметова, «Norma» МЧЖ эксперти.

 


*Боши «СБХ»нинг 21.01.2020 йилдаги 3 (1327)-сонида. Охири бор.

**Мазкур тушунтиришларда 1.01.2020 йилгача амалда бўлган Солиқ кодексининг қоидалари келтирилган.

 

Прочитано: 804 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика