Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 51 / Жавоб берамиз

ЖШДС солиниши лозим

 

Корхона (буюртмачи) Россия компанияси билан ЭҲМ учун дастурий маҳсулот ишлаб чиқиш, уни жорий этиш ва кузатишга импорт шартномасини тузди. Шартномада хизматлар нархи белгиланган. Бундан ташқари, шундай банд борки, унга мувофиқ буюртмачи ижрочи мутахассисларининг ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларини (Россиядан Ўзбекистонга келиш ва Ўзбекистон бўйлаб ҳаракатланишда авиа-, темир йўл транспортидаги йўл ҳақи ёки шахсий автотранспорт харажатлари, ЁММ, меҳмонхона хизматлари бўйича харажатлар, хизмат юзасидан телефонда сўзлашувлар, интернет алоқаси харажатлари ва мутахассислар хизмат сафарига юборилиши билан боғлиқ бошқа харажатларни) қоплаши шарт.

Буюртмачи ижрочининг ходимлари харажатларини ўзининг миллий валютадаги ҳисоб-китоб счётидан тўлашга қарор қилди. Буюртмачи корхонамиз бундай хизматларнинг маҳаллий етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича норезидент ходим – РФ фуқароси учун ўз ҳисоб-китоб счётидан чипталар, уяли алоқа хизматлари ва яшаш ҳақини тўлайди.

Корхонанинг ушбу харажатлари солиқни ҳисоблаш учун база бўладими?

 

– Ҳа, корхонангиз томонидан норезидент ижрочининг ходими манфаатларида амалга оширган тўловлар унинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади ва ушбу тўловларга ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 177-моддаси).

Жисмоний шахслар – Ўзбекистон норезидентларининг ЎзРдаги манбалардан олинган даромадларига тўлов манбаида чегирмаларсиз 20%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 168, 182-моддалари).

Хорижий жисмоний шахсларга Ўзбекистон ҳудудида халқаро шартномалар шартларини ҳисобга олган ҳолда солиқ солинади. Халқаро шартномасида ЎзРнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади (Солиқ кодексининг 4-моддаси).

ЎзР ва РФ ҳукуматлари ўртасида даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг иккиёқлама қўлланилишига йўл қўймаслик тўғрисида битим имзоланган (Москва, 2.03.1994 йил). Моддий наф тарзидаги даромадлар Битимнинг алоҳида моддаларида кўрсатилмаган. РФ pезидентининг даpомад туpлаpига қаеpда пайдо бўлишидан қатъи назаp, фақат мана шу РФдагина солиқ солинади (Битимнинг 21-моддаси). Ушбу даромадларга РФда солиқ солиниши учун жисмоний шахслар Россия резидентлиги сертификатини (хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан берилган ва у резидент ҳисобланишини расман тасдиқловчи ҳужжатни) тақдим этиши лозим. Ушбу ҳужжатга асосан корхонангиз даромад суммасидан солиқ ушлаб қолмаслиги мумкин.

Жисмоний шахслар – ЎзР норезидентлари шундай ҳужжатни тақдим этмасалар, ЖШДСни бюджетга сизнинг корхонангиз тўлаши лозим. Учинчи шахслар томонидан солиқ тўловчи-жисмоний шахс учун тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг солиқ солинадиган даромади ҳисобланмайди (26.06.2018 йилдаги ПҚ-3802-сон қарорнинг 4-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 795 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика