Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 51 / Солиқ солиш

Кўчмас мулкни сотиш: кадастр ва мол-мулк солиғи

 

Акциядорлик жамияти республика аукциони орқали заводнинг собиқ профилактория биносини тўловни 2020–2024 йилларда тўлаш шарти билан реализация қилди.

1. Харидорга кўчмас мулкнинг кадастр ҳужжатлари қандай муддатда берилади?

2. 2020 йилдан 2024 йилгача мол-мулк солиғини қандай тўғри тўлаш мумкин?

 

1

Кўчмас мулкни бошқанинг ихтиёрига ўтказиш тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим (ФКнинг 481-моддаси). Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари давлат рўйхатидан ўтказади (Низомнинг 6-банди, ВМнинг 29.12.2018 йилдаги 1060-сон қарорига 1-илова).

Мулкка бўлган ҳуқуқ харидорга ўтганда кўчмас мулкнинг янги кадастр ҳужжатлари унинг номига расмийлаштирилади (ФКнинг 84-моддаси). Янги мулкдор кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи вужудга келган кундан бошлаб, бир ой муддатда ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида ариза билан Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали мурожаат қилиши шарт (Низомнинг 11-банди).

 

2

Кўчмас мулк (шу жумладан молиявий ижара шартномаси) бўйича олинган кўчмас мулк мол-мулк солиғи солинадиган объект ҳисобланади (Солиқ кодексининг 266-моддаси 1-қисми 1-банди). Кўчмас мулкни сотиш шартномаси рўйхатдан ўтказилгунига ва кейинчалик балансдан чиқарилгунига қадар мол-мулк солиғи мулкдор – сотувчи томонидан тўланади.

Шартномада тўлов тўлиқ тўланганидан кейин, яъни 2024 йилда мулк ҳуқуқи ўтиши шарти назарда тутилган бўлса, мол-мулк солиғини кўчмас мулк эгаси бўлган сизнинг корхонангиз Солиқ кодексида белгиланган тартибда тўлайди.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 985 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика