Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 51 / Жавоб берамиз

Афғонистонда хизмат қилганлар учун имтиёзлар

 

Бизга мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахс ижара тўловидан ЖШДСни ушлаб қолишда уруш қатнашчиси сифатида Солиқ кодексининг 180-моддаси бўйича имтиёзни қўллашни талаб қиляпти. Ижара берувчимиз Афғонистонда хизмат қилган (ногирон эмас), 1990 йилда берилган имтиёзга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномага эга.

Ижарага берувчимизда ЖШДС бўйича имтиёз ҳуқуқи мавжудми?

 

– 1941-1945 йиллардаги уруш даврида ҳарбий қисмларда, штабларда ва ҳаракатдаги армия таркибига кирган муассасаларда ҳарбий хизматни ўтаган, бошқа урушлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасини муҳофаза қилишда иштирок этган ҳарбий хизматчилар уруш қатнашчилари ҳисобланади.

Уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар даромадининг ЭКИҲнинг (ҳозирБҲМ) 4 бараварига тенг миқдорига улар олинган ҳар бир ойда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. Имтиёз жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага топширишдан олинган даромадларига ҳам татбиқ этилади (Солиқ кодексининг ­180-моддаси ­2-қисми 2-банди, ­7-қисми).

Мол-мулкни ижарага топширишдан олинган даромадлар асосий иш жойида ҳисобланган бўлса, имтиёз асосий иш жойи бўйича қўлланилади.

Даромадлар асосий бўлмаган иш жойида ҳисобланган тақдирда, жисмоний шахснинг яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш чоғида қўлланилади (Солиқ кодексининг ­180-моддаси 6-қисми).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 6478 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика