Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 51 / Солиқ солиш

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

 

Корхона (МЧЖ) аукционда дарёдан ажратиб олинган тошларни қурилиш қум-шағалига қайта ишлаш учун майдалайдиган комплексни сотиб олди. 2018 йил декабрда дарё ўзанидаги участкада карьердан фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштирдилар. «Хавфсиз дарё» ДУКга ҳар ойда карьердан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўлов – бир куб қум-шағал аралашмаси (ҚША) учун ЭКИҲнинг 2%ини (4 460 сўм) ўтказамиз. Солиқ кодексининг 245-моддасига мувофиқ ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган ажратиб олинган ҚША қиймати – 4 460 сўм деб тахмин қилдик.

Қум-шағални ажратиб олишда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ солинадиган база нима ҳисобланади? Геология қўмитасининг ҳудудий бўлинмасига тўланадиган суммани база деб ҳисоблаш мумкинми?

 

– Фойдали қазилмани реализация қилаётганда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш учун кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулот ҳажмининг ҳисобот даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳосида ҳисоблаб чиқилган қиймати солиқ солинадиган база ҳисобланади (Солиқ кодексининг 245-моддаси 1-қисми).

Тайёр маҳсулот (тайёр маҳсулотнинг бир қисми) бошқа тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун хом ашё бўлган ёки тайёр маҳсулот (қайта ишлаб ҳосил қилинган маҳсулот) ўзининг ишлаб чиқариш ёки хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилган ҳолларда бундай маҳсулот учун солиқ солинадиган база кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (Солиқ кодексининг 245-моддаси 6-қисми).

Товар-моддий захираларнинг ишлаб чиқариш таннархига уларни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар киритилади. Уларга ишлаб чиқариш моддий харажатлар, ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, шу жумладан улар бўйича ҳисобланган ЯИТ суммалари, ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси, ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар киради (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 27, 28-бандлари).

Шу тариқа:

сиз ўз ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжларингиз учун фойдаланаётган ажратиб олинган ҚША қисми бўйича ажратиб олинган қазилманинг ишлаб чиқариш таннархига ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиниши лозим;

кавлаб олинган фойдали қазилмаларнинг сотиш учун мўлжалланган қисми бўйича солиқ ҳисобот (солиқ) даврида ўртача реализация қилиш нархидан ҳисобланади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 896 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика