Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 51 / Солиқ солиш

Қарз бўйича фоизлардан воз кечиш

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона 2016 йилда жисмоний шахсдан қарз олди. Шартномада кўрсатилган фоиз ставкаси йиллик 9%ни ташкил этади. Қарз берилган санадаги МБ қайта молиялаштириш ставкаси 9%ни ташкил этган. Шартнома шартларига мувофиқ қарз бўйича фоизлар асосий қарз суммаси сўндирилганидан кейин тўланади. Корхона асосий қарз суммасини қайтарди. Томонлар қарз бўйича фоизлардан воз кечишга келишиб олдилар, тегишинча, корхона уларни жисмоний шахсга тўламайди.

1. Фоиз бўйича ҳисобланган қарзлардан воз кечишнинг солиқ оқибатлари қандай?

2. Бу қайси бухгалтерия проводкалари орқали акс эттирилади?

 

1

Қарз берувчи жисмоний шахс томонидан юридик шахснинг қарз бўйича ҳисобланган фоизларидан воз кечилганда, юридик шахсда бошқа даромадлар юзага келади (Солиқ кодексининг 132-моддаси). Бошқа даромадлар юридик шахснинг жами даромадларига киритилади (Солиқ кодексининг 129-моддаси 1-қисми).

Мазкур ҳолатда жисмоний шахс даромад олмайди. Бинобарин, қарз берувчида ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

2

Аввалги солиқ даврлари (2016–2018 йиллар) учун ҳисобланган фоизлар бўйича қарз берувчининг кредиторлик қарзи 2019 йилги жорий мажбуриятлар счётига ўтказилиши лозим.

Қарз берувчи жисмоний шахс томонидан юридик шахснинг қарз бўйича ҳисобланган фоизларидан воз кечиши қуйидаги бухгалтерия проводкалари орқали расмийлаштирилади:

Дт 6920-«Ҳисобланган фоизлар»

Кт 9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар».

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 705 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика