Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 42 / Солиқлар ва йиғимлар

Солиқ тўловчининг тақвими

 

5 НОЯБРЬ6

2019 йилнинг октябрь ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 165-модда, 4-қисм, 1-банд)

2019 йилнинг октябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 188-модда, 1-қисм)

 

9 НОЯБРЬ6

ер солиғини йиллик сумманинг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни1

(Солиқ кодекси, 286-модда, 1 ва 3-қисмлар)

2019 йилнинг III чораги учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 1-банди)

 

10 НОЯБРЬ6

2019 йилнинг ноябрь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни2

(Солиқ кодекси, 164-модда, 3 ва 4-қисмлар)

2019 йилнинг октябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 239-модда; 240-модда, 1-қисм)

2019 йилнинг ноябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни3

(Солиқ кодекси, 271-модда, 5-қисм)

2019 йилнинг октябрь ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 387-модда, 5, 6 ва 7-қисмлар)

 

24 НОЯБРЬ6

2019 йилнинг октябрь ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари)

 

25 НОЯБРЬ

2019 йилнинг октябрь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 187-модда; 310-модда 3-қисм)

2019 йилнинг октябрь ойи учун мазкур муддат учун тўланмаган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 188-модда, 1-қисм)

2019 йилнинг октябрь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 225-модда, 1-қисм; 226-модда, 1-қисм; 226-5-модда, 1 ва 3-қисмлар)

2019 йилнинг октябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 247-модда, 4-қисм)

2019 йилнинг ноябрь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни4

(Солиқ кодекси, 264-модда, 3-қисм)

2019 йилнинг октябрь ойи учун ягона ижтимоий тўлов тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 310-модда, 4-қисм)

2019 йилнинг октябрь ойи учун товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 347-модда, 3-қисм)

2019 йилнинг октябрь ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 360-модда, 5-қисм)

2019 йилнинг октябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди)

 

30 НОЯБРЬ6

2019 йил учун ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан йиллик ер солиғи суммасининг қолган қисмини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 286-модда, 3-қисм)

2019 йил учун ягона ер солиғи йиллик суммасининг қолган қисмини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 369-модда, 5-қисм)

 

 


1Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган, ер солиғини қуйидаги тартибда тўлайдиган қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар – йиллик солиқ суммасининг 30%и;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар – солиқнинг қолган суммаси.

2Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари. 2019 йил 1 сентябрдан солиқ миқдори ва молиявий-иқтисодий кўрсаткичларни аниқлаш учун ЭКИҲ ўрнига 223 000 сўм миқдорида базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) киритилди (21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон Фармон).

3Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

4Ҳисобот давридаги солиқ солинадиган фойдаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган юкридик шахслардан, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари.

5Ҳар чоракда ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

6Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.

___________

 

Солиқ тўловчининг тақвими - “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига “Norma” МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.

 

Прочитано: 868 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика