Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 42 / Солиқ солиш

УФ камайтирилганда муассисларга тўловлар

 

Жамият (МЧЖ) умумбелгиланган солиқларни (ҚҚС – 20%) тўлайди. 2017 йилдан устав фонди 100% шакллантирилган ва 400 млн сўмни ташкил этади. Муассислар (жисмоний шахслар) ташкилот устав фондини 50 млн сўмгача камайтиришга қарор қилишди. Камайтириладиган сумма – 350 млн сўмни улар ўзларига олишади.

Устав фонди камайтирилганда МЧЖ ва муассислар ҳисобланадиган жисмоний шахсларда қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади?

 

– Муассислар–жисмоний шахслар устав фонди камайтирилган суммани пул маблағлари билан олишга қарор қилишган бўлса, тарафларда даромад ва солиқ мажбуриятлари юзага келмайди.

Сизнинг ҳолатда устав фонди 400 млн сўмдан 50 млн сўмгача камаяди, тегишинча, устав фондининг камайтирилиши ҳисобига муассисларга 350 млн сўм тўланиши солиқ мажбуриятларини юзага келтирмайди.

Муассис жисмоний шахсларга тўланган сумма улар илгари киритган улуш суммасидан юқори бўлганда, уларда даромад юзага келган бўларди. Жисмоний шахснинг бундай даромади дивидендлар тарзида тўланадиган мулкий даромадлар таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 176-моддаси 2-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 744 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика