Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 23 / Бухгалтерга ёрдам

Ҳисобварақ-фактура ёки далолатнома

 

Бухгалтерлар, айниқса бошловчи бухгалтерлар баъзан ишда ҳуқуққа оид мураккаб масалаларга тўқнаш келадилар.

«Norma» МЧЖ экспертлари вазиятга ойдинлик киритишда ёрдам берадилар.

 

Ҳисобварақ-фактура мавжуд бўлса, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар далолатномалари нима учун керак?

 

– Қонун ҳужжатларига мувофиқ:

ҳисобварақ-фактура – юридик шахс томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олувчига мажбурий тартибда тақдим этадиган солиқ ҳужжати (Солиқ кодексининг 222-моддаси);

бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномаси ҳақиқатда ишлар бажарилганини (хизматлар кўрсатилганини) тасдиқловчи фуқаролик-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади (ФКнинг 680-моддаси 4-қисми).

Амалиётда қуйидаги ҳолларда ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатларни расмийлаштиришга йўл қўйилади:

● йўловчилар ташишни йўл чипталари билан расмийлаштириш;

● товарлар (ишлар, хизматлар) аҳолига нақд пулда реализация қилинган ҳолларда сотиб олувчига фискал хотирали назорат-касса машинаси чеки, терминал чеки, квитанция бериш;

● товарларнинг экспорт-импорт тарзида етказиб берилишини расмийлаштириш;

● қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси расмийлаштириладиган молиявий ижара (шу жумладан лизинг) шартномаси бўйича мол-мулкни топшириш (Солиқ кодексининг 204-моддаси 8-қисмига мувофиқ ҚҚСни тўлаш мажбуриятлари юзага келадиган ҳоллар бундан мустасно);

● банк операцияларини мижознинг шахсий ҳисобварағидан кўчирма бериш орқали расмийлаштириш;

● суғурта хизматларини топшириқ шартномаси ва (ёки) суғурта полиси орқали расмийлаштириш;

● ишларни (хизматларни) ҳақиқатда мазкур ишлар бажарилганлигини (хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштириш. Бу ҳолда ягона ҳужжат – далолатнома-ҳисобварақ-фактура тузиш мумкин. Бироқ унда қуйидагилар албатта кўрсатилиши керак:

1) ҳисобварақ-фактуранинг тартиб рақами ва ёзиб берилган санаси;

2) ҳисобварақ-фактура илова қилинадиган товар жўнатиш ҳужжатларининг ёки шартноманинг рақами ва санаси;

3) солиқ тўловчининг ва товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олувчининг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда идентификация рақами;

4) реализация қилинган товарларнинг, бажарилган ишларнинг, кўрсатилган хизматларнинг номи ва ўлчов бирликлари (уларни кўрсатишнинг имконияти бўлса);

5) ўлчов бирлигидан (уларни кўрсатишнинг имконияти бўлса) келиб чиққан ҳолда реализация қилинган товарларнинг, бажарилган ишларнинг, кўрсатилган хизматларнинг ҳисобварақ-фактура бўйича сони (ҳажми);

6) шартнома (контракт) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмаган ҳолда, қўшилган қиймат солиғини ўз ичига оладиган давлат томонидан тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) қўлланилган тақдирда эса, солиқ суммасини ҳисобга олган ҳолда ўлчов бирлигига тўғри келадиган нарх (тариф);

7) реализация қилинаётган товарлар, бажарилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) қўшилган қиймат солиғисиз қиймати;

8) акциз тўланадиган товарлар (хизматлар) бўйича акциз солиғининг ставкаси ва суммаси;

9) товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) сотиб олувчисига тақдим этилаётган қўшилган қиймат солиғи ставкаси ва суммаси;

10) реализация қилинган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) акциз тўланадиган товарлар (хизматлар) бўйича акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинган ҳолдаги қиймати.

 

Прочитано: 802 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика