Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 23 / Бухгалтерга ёрдам

Шартномани ким имзолайди

 

Бухгалтерлар, айниқса бошловчи бухгалтерлар баъзан ишда ҳуқуққа оид мураккаб масалаларга тўқнаш келадилар.

«Norma» МЧЖ экспертлари вазиятга ойдинлик киритишда ёрдам берадилар.

 

Бухгалтер шартномаларни имзолашга мажбурми?

 

– Юридик шахс ўз бошқарув органлари орқали фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлади ва ўз зиммасига фуқаролик бурчларини олади (ФКнинг 45-моддаси 1-қисми). Шу сабабли шартномаларни имзолаш – ташкилотлар раҳбарларининг хос ҳуқуқи.

Қонун ҳужжатларида ташкилот бухгалтери уларни албатта имзолашини назарда тутувчи талаблар белгиланмаган.

Қуйидаги ҳолларда бухгалтернинг шартномаларни имзолашига йўл қўйилади:

● шартномаларни келишувчи шахслар тўғрисида корхона бўйича буйруқ чиқарилганидан кейин;

● бухгалтер номига шартномаларни имзолаш ҳуқуқини берувчи ишончнома расмийлаштирилганда.

 

Тавсиялар:

Қуйидаги мақсадларда бухгалтернинг кўриб чиқиши учун шартномаларни тақдим этиш мумкин:

1) солиққа оид таваккалчиликларни баҳолаш учун;

2) ташкилотларнинг молиявий ресурсларини назорат қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш имконияти учун.

Прочитано: 574 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика