Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 23 / Ходимлар билан ҳисоблашиш

Хизмат сафари харажатлари меъёрларига қўшимча тўловлар

 

Ходим Хитойга 10 кунлик хизмат сафарига юборилиб, у ерда иккита шаҳарда бўлган. Хизмат сафаридан қайтиб келгач, 9 кун ($ 1 322) ва 1 кун ($ 161) учун яшаш ҳужжатларини тақдим этган. Ҳужжатлар бўйича ҳақиқатда сарфланган харажатларнинг умумий суммаси 1 483 АҚШ долларини ташкил қилган. Ички низомимизга кўра, турар жойни ижарага олиш харажатларининг суткалик меъёри 150 АҚШ долларини, 10 сутка учун тегишинча 1 500 АҚШ долларини ташкил этади.

Ходимнинг меҳмонхонада яшаш қийматини қайси ҳисоб-китоб бўйича қоплайлик:

1) 1 кунлик ортиқча харажатни ҳисобга олмаган ҳолда ҳамма сутка учун низомга кўра 10 кунлик турар жойни ижарага олиш харажатлари меъёрини ($ 1 500) қўллаб, бошланғич ҳужжатлари тақдим этилган 1 483 АҚШ доллари (1 322 + 161) миқдоридаги яшаш харажатларини қоплайликми;

2) ҳар бир сутка учун турар жойни ижарага олиш харажати меъёрини алоҳида ҳисоблаб, 1 472 АҚШ долларини, яъни $ 1 322 (9 кун учун) + $ 150 ($ 161 ўрнига) тўлайликми?

Хорижга хизмат сафарига юборилганда яшаш учун сумма барча кунлар учун қўшиб ҳисобланадими ёки меъёрдан ошиш ҳар бир кун учун алоҳида ҳисобга олинадими?

 

Яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар хизмат сафарининг айрим кунлари учун ортиқча харажатларни ҳисобга олмасдан, ҳар бир сутка учун тўланади (АВ томонидан 19.11.2015 йилда ­2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 11-банди). Хитойга хизмат сафарига юборилган ходимларга тўланадиган турар жойни ижарага олиш харажатларининг энг юқори меъёри (суткада кўрсатилган суммагача) 100 АҚШ долларини ташкил этади ­(Меъёрларнинг ­50-сатри, Низомга ­1-илова).

Ташкилотларнинг раҳбарлари хизмат сафари харажатлари меъёрларига қўшимча тўловларнинг миқдорларини мустақил равишда тасдиқлаш ҳуқуқига эга. Улар ташкилотларда хорижий валютадаги кредитларни сўндириш мажбуриятларидан, импорт контрактлари бўйича (товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича) чет эллик ҳамкорга тўловлардан озод бўлган валюта маблағлари мавжуд бўлган тақдирда тўланади. Қўшимча тўлов тўлашни белгилаган ташкилот юқорида келтирилган тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар учун хорижий валютани ички валюта бозоридан сотиб олган бўлса, улар тўланмайди (Низомнинг 30-банди).

Бунда хизмат сафари харажатларига қўшимча тўловлар ходимнинг моддий наф тарзидаги даромадларига киритилиши (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-банди) ва уларга ЖШДС солиниши керак.

 

ҲИСОБ-КИТОБ. Яшаш харажатлари: 100 АҚШ доллари х 10 сутка = 1 000 АҚШ доллари.

Ички низомга кўра яшаш учун 1 472 АҚШ доллари: 9 кун учун 1 322 АҚШ доллари + 1 кун учун 150 АҚШ доллари тўлашингиз мумкин. Шундан:

1 000 АҚШ долларига ходимнинг даромади сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 7-банди);

472 АҚШ доллари – ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади, даромад амалда олинган санада МБ курси бўйича ҳисобланади (Солиқ кодексининг 170-моддаси) ва унга ЖШДС солинади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 545 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика