Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 23 / Солиқ солиш

Узоқ муддатли дебиторлик қарзида ҚҚС ҳисоби

 

1.01.2019 йилгача сотиб олинган материаллар 2019 йил мобайнида корхонанинг ўзи учун мўлжалланган кўчмас мулк қурилишига ҳисобдан чиқарилаётган бўлса, улар бўйича ҚҚСни қурилиш объекти таннархига киритиш зарурми?

Ёки объект фойдаланишга топширилганидан кейин ҚҚС 36 ой давомида ҳар ойда ҳисобга олиб бориладими?

 

– 2019 йил 1 январдан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтганда, шу жумладан белгиланган йиллик айланманинг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда корхонангиз Солиқ кодексининг 218-моддаси 3-қисмида белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда ўтилган пайтдан эътиборан ТМЗ қолдиқлари бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга эди (Солиқ кодексининг 218-моддаси 6-қисми).

Бироқ ҚҚС илгари ҳисобга олинган ТМЗнинг бир қисмидан кўчмас мулкни қуришда фойдаланиладиган бўлса, ҳисобга олинган солиқ суммасига тузатиш киритиш ва ­0940-«Бошқа узоқ муддатли дебиторлик қарзлари» счёти дебетига ўтказиш керак бўлади.

Корхона кўчмас мулк объектини фойдаланишга топширганидан кейин ҚҚС суммаларини 36 календарь ой давомида тенг улушларда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади (Солиқ кодексининг 218-моддаси 9, 11-қисмлари). Бунинг учун кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилганда, шунингдек ҳар йилнинг охирида узоқ муддатли дебиторлик қарзининг жорий қисмини ажратиш лозим.

Бухгалтерия ҳисобида расмийлаштириш:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Узоқ муддатли дебиторлик қарзининг жорий қисми ажратилди

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

 

0940-«Бошқа узоқ муддатли дебиторлик қарзлари»

 

Кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилганидан кейин ҚҚСнинг ҳар ой 36 ой давомида ҳисобга олиниши акс эттирилди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 524 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика