Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 23 / Жавоб берамиз

Аввалги солиқлар – ўтган йилдаги ставкалар бўйича

 

2019 йил апрелда кадрлар бўлими ходимнинг 2018 йил декабрь ойидаги иш вақтини ҳисобга олиш табелини бухгалтерияга топширди. У тузилаётганда ушбу ходимни киритишни унутганлар.

Ходимнинг 2018 йил декабрь ойидаги иш ҳақидан ЖШДС ва бошқа мажбурий ушланмалар, ушбу ходимга иш ҳақи 2019 йил апрелда ҳисобланган бўлса, қайси (2018 ёки 2019) йилги ставкалар бўйича ушланади?

 

2018 йил декабрь ойи учун иш ҳақи ҳисобланиши боис 2018 йил учун тасдиқланган ставкалар бўйича ходимнинг иш ҳақидан ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, бюджетдан ташқари ПЖга мажбурий бадаллар ушланиши, шунингдек ЯИТ ҳисобланиши лозим.

Сиз:

● ходимга 2018 йил декабрь ойидаги иш ҳақини ҳисоблаш учун бухгалтерия маълумотномасини тузиб, ўз вақтида ҳисобламаслик сабабларини кўрсатишингиз;

● ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, бюджетдан ташқари ПЖга мажбурий бадаллар ва ЯИТни 2018 йил учун тасдиқланган ставкалар бўйича ҳисоблашингиз;

● 2018 йилнинг охирги ҳисобот даври учун ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, ЯИТ ва бюджетдан ташқари ПЖга мажбурий бадаллар бўйича ҳисоб-китобларни қайта топширишингиз;

бухгалтерия ҳисобида хатони жорий даврда тузатишингиз;

● ходимга 2018 йил декабрь ойи учун иш ҳақини тўлашингиз зарур.

Шунингдек корхонанинг локал ҳужжатларида иш ҳақини ҳисоблаш учун ҳужжатларни бухгалтерияга ўз вақтида топширмаганликлари учун кадрлар бўлими ходимларининг жавобгарлигини қайд этишни тавсия этамиз.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 517 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика