Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 21 / Солиқ солиш

Имтиёз учун асос мавжуд эмас

 

Корхонамиз (хусусий тиббиёт ташкилоти) Президентнинг 1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарорига мувофиқ 1.01.2022 йилгача барча солиқларни тўлашдан озод этилган. Баъзи тиббий ускуналар йўқлиги сабабли бошқа тиббиёт ташкилоти (шундай ускунаси бўлган) билан воситачилик шартномасини туздик. Мижоз билан шартномани ташкилотимиз тузади, тиббий кўрикни эса бошқаси ўтказади. Шу билан боғлиқ харажатларни ташкилотимиз қоплайди, чунки мижозлардан пул маблағлари бизнинг ҳисобрақамимизга келиб тушади. Ташкилотимиз воситачилик ҳақи олади.

Умумбелгиланган солиқ солиш тизимида воситачилик ҳақидан солиқ ундириладими?

 

– 2022 йилнинг 1 январига қадар аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатадиган (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) хусусий тиббиёт ташкилотлари тиббий хизматлар қисмида, бўшайдиган маблағларни мақсадли йўналтирган ҳолда, барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган (1.04.2017 йилдаги ­ПҚ-2863-сон қарорнинг ­8-банди).

Солиқ имтиёзларини қўллаш мақсадида ҳисобот даври якунлари бўйича тиббий хизматлар кўрсатиш (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар тиббий ташкилотлар жумласига киради. Бунда тиббий хизматлар кўрсатиш асосий фаолият тури ҳисобланганда, имтиёзлар бошқа даромадларга нисбатан татбиқ этилади.

Асосий фаолият тури – юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолияти (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

ПҚ-2863-сон қарорда назарда тутилган имтиёзлар корхонангизга татбиқ этилиши учун тиббий хизматлар кўрсатишдан олинадиган тушум умумий реализация ҳажмида устунлик қилиши лозим. Мазкур ҳолатда имтиёзлар фақат тиббий хизматлар ва бошқа даромадларга нисбатан татбиқ этилади.

Кўрсатилган имтиёзлар сиз воситачилик ҳақи оладиган воситачилик фаолиятидан олинадиган даромадларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Олинган воситачилик ҳақи ҚҚСни чегирган ҳолда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган даромадга киритилади (Солиқ кодексининг 130-моддаси 3-қисми).

Воситачилик, топшириқ ёки воситачилик хизматлари кўрсатиш бўйича бошқа шартнома асосида ўзга шахснинг манфаатларини кўзлаб хизматлар кўрсатилган тақдирда, ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база ҚҚС суммасини ўз ичига оладиган, кўрсатилган хизматлар учун ҳақ (фоиз) тариқасида олиниши лозим бўлган суммадан келиб чиққан ҳолда белгиланади (Солиқ кодексининг ­204-моддаси 15-қисми).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 637 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика