Корхона алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Маҳсулот шартномавий нарх – 19 400 сўм бўйича сотилади, шу жумладан ҚҚС – 3 233,33 сўм ва акциз солиғи – 8 450 сўм. ҚҚСсиз маҳсулот қиймати – 16 166,67 сўм, ҚҚС ва акциз солиғисиз – 7 716,67 сўм.
Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи уларни реализация қилиш чоғида янги намунадаги ҳисобварақ-фактуранинг 4-устунида қайси нархни кўрсатиши лозим?
– Алкоголли маҳсулотларни реализация қилиш чоғида ишлаб чиқарувчилар 4-устунда шартнома бўйича маҳсулот бирлиги нархини ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда, қўшилган қиймат солиғини ўз ичига оладиган давлат томонидан белгиланадиган нархлар қўлланилган ҳолда эса ҚҚС суммасини ҳисобга олган ҳолда кўрсатишлари шарт (Тартибнинг 15-банди, 3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
Акциз солиғи суммаси ҳисобварақ-фактуранинг 5 ва 8-устунларига киритилади.
Эътибор беринг!
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарорида (АВ томонидан 28.12.2018 йилда 3107-сон билан рўйхатдан ўтказилган) алкоголли маҳсулотларнинг энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлари қайта кўриб чиқилди.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.