Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона цех учун бинони ижарага олган. Харид қилинган материаллар (кабель, сантехника ва ҳ.к.) уни жорий таъмирлаш учун сарфланган. Ижарага берувчи таъмирлаш харажатларини қопламайди.
Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда ижарага олинган бинони жорий таъмирлаш харажатлари чегириладиган харажатлар ҳисобланадими?
– Ҳа, асосий воситалар ва бошқа мол-мулкни иш ҳолатида сақлаш харажатлари (техник кўрик ва қаров, ўртача, жорий ҳамда капитал таъмирлаш харажатлари) чегириладиган харажатлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 2-банди).
Мол-мулк – эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш объектлари бўла оладиган моддий ва номоддий объектлар (Солиқ кодексининг 22-моддаси).
Бинобарин, фойда солиғини ҳисоблашда ижарага олинган бинони жорий таъмирлаш харажатлари чегириладиган харажатлар ҳисобланади.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.