Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 41 / Божхона

Экспортга печенье

 

Ундан тайёрланган қандолат маҳсулотлари (вафли, печенье, қоқ нон) ишлаб чиқарувчи хусусий фирма ўз маҳсулотини экспорт қила оладими?

Экспортда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади?

 

– Президентнинг 30.10.2018 йилдаги ­ПФ-5564-сон Фармони билан 2019 йилнинг 1 январидан нон-булка маҳсулотлари (ТИФ ТН коди – 1905) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига асосан экспорт қилинадиган буюмлар ва маҳсулотлар рўйхатидан (15.12.2017 йилдаги ПФ-5286-сон Фармонга 1-илова) чиқариб юборилди. Шу тариқа ундан тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари, пирожний, печенье, сухари, қовурилган бурда нон ва шунга ўхшаш ўзи ишлаб чиқарган қовурилган маҳсулотларни рухсатнома олмаган ҳолда эркин экспорт қилса бўлади.

Уларни экспорт божхона режимига расмийлаштириш учун божхона органига қуйидагиларни тақдим этиш керак бўлади:

божхона юк декларацияси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўли билан товарларни декларациялаш ва электрон тижорат орқали 3 минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиш ҳоллари бундан мустасно;

товарга илова қилинадиган ҳужжатлар, ўров варағи бундан мустасно (ВМнинг 20.07.2015 йилдаги 197-сон қарорига илова).

Президентнинг 12.04.2018 йилдаги ­ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ 2018 йил 1 июлдан ТИФ иштирокчилари божхона брокерларига мурожаат қилмасдан божхона юк декларацияларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқига эга. Товарларни электрон шаклда декларациялаш тартиб-таомиллари Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 31.07.2018 йилдаги 605-сон қарори) билан тартибга солинади.

 

Маълумот учун. 2017 йил 1 декабрдан тадбиркорлик субъектларига товарлар (янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари ва хом ашё товарларининг алоҳида турларидан ташқари) ишлар ва хизматлар экспортини олдиндан тўлов, очилган аккредитив, расмийлаштирилган банк кафолати ва экспорт контрактини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан хорижий валютага экспорт қилиш ҳуқуқи берилди. Кўрсатиб ўтилган шартларга мувофиқ экспорт фақат олдин амалга оширилган экспорт операциялари бўйича тадбиркорлик субъектида муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик мавжуд бўлмаганда амалга оширилиши мумкин.

 

Бунда экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномасиз амалга оширилади (3.11.2017 йилдаги ПҚ-3351-сон қарорнинг 1-банди «б» кичик банди).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 33 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика