Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 41 / Жавоб берамиз

Ҳаммаси учун битта

 

Корхона ўз маҳсулотибир нечта комплектлардан ташкил топган йирик габаритли асбоб-ускунани юклаб жўнатади. Асбоб-ускуна битта фурага сиғмаганлиги сабабли бир нечта фураларда олиб чиқилади. Шунга қарамай, битта ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади. Бу автотранспортни кузатиб боришда баъзи мураккабликларни келтириб чиқаради, сабаби юкка доир илова ҳужжатлари (ҳисобварақ-фактура) барча ҳайдовчида ҳам мавжуд эмас.

Бир нечта автомобилда ташиладиган юкларнинг барча туркумига битта товар-транспорт юкхатини ёзмасдан, уларни ҳар бир автотранспорт воситасига алоҳидадан ёзса бўладими?

 

– Ташувчи ким бўлишидан қатъи назар – ихтисослашган корхонами у ёки юкнинг эгаси бўладими, юкни автомобиль транспортида ташиш учун товар-транспорт юкхатларини расмийлаштириш зарурдир.

Юкларни ташиш чоғида Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини (ТТЮ) тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқномани (АВ томонидан 2.07.2004 йилда ­1382-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қўллаш учун мажбурий ҳисобланади.

Товар-транспорт юкхати - транспорт жараёнининг барча иштирокчилари учун ягона, товар-моддий қимматликларнинг уларни автомобилларда ташишлардаги йўлдаги ҳаракатини ҳисобга олиб бориш учун мўлжалланган бошланғич ҳужжат шакли.

Тарафларнинг келишувига кўра автомобиль гуруҳи томонидан ташилаётган юк ҳажмини аниқлаш чоғида буюртмачи ТТЮни жами бажарилган ишлар ҳажми бўйича расмийлаштиради ва ташувчига беради (1382-сон Йўриқноманинг 14-банди).

«Тарафларнинг келишувига кўра» – бу тарафлар бошқа тартибни ҳам келишиб олишлари мумкин дегани, бунда барча етказиб бериш ҳажми учун ягона бўлмаган ТТЮ расмийлаштирилади, яъни ҳар бир юк автомобили (фура) учун алоҳида ТТЮ бўлади.

Хулоса: юк ташиш ёки уни етказиб шартномангизда йирик габаритли юк бир нечта фураларда ташилаётганда ҳар бир автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси муайян автомобилда ташилаётган юкнинг айнан шу қисми учун ТТЮга эга бўлиши лозимлиги шартини кўрсатинг. Бунда реализация қилинган йирик габаритли асбоб-ускунага битта ҳисобварақ-фактура ёзилади. Лекин унда харидорга етказиб берилаётган асбоб-ускуналар бўйича ёзилган барча ТТЮни санаб ўтса бўлади.

 

20 ____ йил «_____» _________даги

_____-сонли товар-юк жўнатиш ҳужжатларига

 

20 ____ йил «_____» _________даги

 

____-сонли ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

Прочитано: 1147 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2019-10-15 11:42:07, Гость_абдурауф:
АВ булиб булиб жунатилганда уларга  алохида алохида ТТЮ ёзиш жуда мураккаб жараён.Негаки улар тайёр махсулот булганлиги учун габарити катта булсада алохида булиб булиб ташилганда уларни киймати ноаник булиб колади.Шунинг учун хаммасига битта ТТЮ етарли булса керак(факат келишув булса).

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика