Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 41 / Амалий бухгалтерия

Хизматлардан фойдаланилганлигини тасдиқланг

 

Фирма қўшимча таълим соҳасида хизматлар кўрсатади.

Буюртмачи ҳисобварақ-фактуранинг «Олинди» сатрига имзо қўйиши лозимми?

 

– Ҳисобварақ-фактурада кўрсатилиши шарт бўлган маълумотлар Солиқ кодексининг 222-моддаси 1-қисмида, шунингдек Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибида (3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган.

«Ишончнома бўйича товар олиш» тўғрисида белгилар уларнинг ҳақиқатда олинганлиги далолатномалар, маълумотномалар ёки бошқа шундай ҳужжатлар билан тасдиқланадиган бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар бўйича тўлдирилмайди.

Хизматлар кўрсатишда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади, шунингдек кўрсатилган хизматлар тўғрисида далолатнома расмийлаштирилиши мумкин. Буюртмачи кўрсатилган хизматлар тўғрисида далолатномани тасдиқлаган бўлса, ҳисобварақ-фактурада унинг имзоси бўлиши шарт эмас (Тартибнинг 16-банди).

Буюртмачи имзолаган кўрсатилган хизматлар тўғрисида далолатнома мавжуд бўлмаса, расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактурада буюртмачининг имзоси бўлиши шарт, чунки у ижрочидан хизматлар олинганлиги далилини тасдиқлайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 818 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика