Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 41 / Солиқ солиш

Реализация қиймати имтиёзга таъсир қилмайди

 

Қурилиш компанияси кўп қаватли уй-жой қурди ва 2017 йилда фойдаланишга топширди. Ҳозирга қадар квартираларнинг ҳаммаси ҳам сотилмаган. 1.01.2019 йилдан 20% ҚҚС ставкаси билан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтдик. 14.05.2019 йилдан Президентнинг 13.05.2019 йилдаги ПФ-5715-сон Фармонига мувофиқ ҚҚС бўйича имтиёзни қўллашни бошладик. 2019 йил июнда квартиралар таннархидан паст нархда реализация қилинган.

Янги уйдаги квартираларни таннархидан паст нархда реализация қилишдан кўрилган зарарга ҚҚС солинадими?

 

– 2019 йил 1 январга қадар қурилишга рухсат этилган уй-жой фонди объектларини бирламчи уй-жой бозорида реализация қилиш обороти 2020 йилнинг 1 январига қадар ҚҚСдан озод этилади (13.05.2019 йилдаги ПФ-5715-сон Фармоннинг 13-банди).

Бунда имтиёзнинг амал қилиши исталган, шу жумладан таннархидан паст нархда реализация қилишда ва бепул беришда татбиқ этилади.

ҚҚС бўйича имтиёз мавжуд бўлганда уй-жойнинг реализация қилиш қиймати ва таннархи ўртасидаги фарқ ҚҚС солинадиган объект ҳисобланмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 664 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика