Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 41 / Солиқ солиш

Улуш номиналдан юқори қийматда сотилганда солиқ оқибатлари

 

Ўзбекистон резиденти (жисмоний шахс) МЧЖнинг ягона муассиси эди. У ўз улушини норезидентга (хорижий юридик шахсга) номиналдан юқори қийматда сотди. Битим нотариусда расмийлаштирилди. Харидор ва сотувчи ўртасидаги ҳисоб-китоблар хорижда чет эл валютасида амалга оширилди.

1. Улуш номиналдан юқори қийматда сотилганда барча иштирокчиларда: МЧЖ, харидор – норезидент-юридик шахс, сотувчи – резидент-жисмоний шахсда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

2. Улуш номиналдан юқори қийматда сотилганда МЧЖда гудвилл юзага келадими? Номинал ва бозор қийматлари ўртасидаги фарқ МЧЖнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириладими?

 

1

Жамият битимда иштирок этмайди. Шу сабабли унда даромадлар ёки харажатлар юзага келмайди. Қўшимча активлар юзага келмайди. Муассислар алмашганда солиқ солиш объекти мавжуд бўлмайди.

Харидор жамиятдаги улушни бозор нархида сотиб олди. Бу мол-мулкка оид оддий олди-сотди операциясидир. Улушни сотиб олувчи харидорда солиқ солиш объекти юзага келмайди.

Улуш эгаси (жисмоний шахс) ўзига тегишли бўлган мол-мулкни бозор қиймати бўйича – номинал қийматдан юқори нархга сотди. Тегишинча, мулкий даромад олди (Солиқ кодексининг 176-моддаси ­4-банди). Мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадлар учун назарда тутилган ЖШДС бўйича имтиёзлар устав фондидаги улушни сотишга татбиқ этилмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 11-банди ­2-хатбошиси). Жисмоний шахс ЎзРдан ташқаридаги манбалардан даромад олинганлиги сабабли жами даромадлар тўғрисидаги декларацияга асосан ЖШДС тўлаши лозим (Солиқ кодексининг 189-моддаси ­1-қисми ­5-хатбошиси).  

 

2

Йўқ, МЧЖда гудвилл юзага келмайди. Гудвилл корхонани сотиб олиш пайтида харид қилиш нархи билан мазкур корхонани ташкил қилувчи активларнинг ҳақиқий нархи ўртасидаги тафовут сифатида юзага келади (АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган 7-сон БҲМСнинг 61-банди). Яъни гудвилл МЧЖнинг янги муассиси – хорижий корхонада юзага келади. Янги муассис уни ўз активларида акс эттиради. Улар ҳар йили қадрсизланиши юзасидан текшириб турилади (МСФО (LAS) / LAS) 36 («Активларнинг қадрсизланиши»).

МЧЖ ҳисобида фақат 8330-«Пай ва улушлар» счёти бўйича таҳлилий ҳисоб ўзгаради (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМС «Бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»).

Жамиятнинг устав фондидаги улушдан бошқа шахснинг фойдасига воз кечилганлиги ҳақида жамият ёзма равишда хабардор қилиниши керак. Жамиятнинг устав фондидаги улушни олувчи мазкур воз кечиш тўғрисида жамият ёзма равишда хабардор қилинган пайтдан эътиборан жамият иштирокчисининг ҳуқуқларини амалга оширади ва унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси 12-қисми). Уставдаги ўзгаришларни (муассиснинг алмашишини) давлат рўйхатидан ўтказиш лозим.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 682 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика