Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 41 / ҚҚС ҳақида

Алоҳида ҳисоб-китоб тартиби – имтиёз эмас

 

Донни қайта ишловчи корхона умумбелгиланган солиқларни, 20%лик* ставкада ҚҚСни тўлайди. 2018 йил 1 сентябрдан маҳсулотга ҚҚС солинадиган оборотни дон қийматини чегирган ҳолда тушум ҳажмидан ҳисоблаб чиқарамиз (ВМнинг 24.08.2018 йилдаги ­684-сон қарори).

Ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилиниши муносабати билан донни қайта ишловчи корхоналар томонидан ҚҚС солинадиган оборотдан дон қийматини чегириб ташлаш тартиби 2019 йил 1 октябрдан бекор қилиндими?

 

– Президентнинг «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қоидаларини кўриб чиқамиз (27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон).

Фармоннинг мақсади – ҚҚСнинг тўлақонли занжирини яратиш ва барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни таъминлаш (ПФ-5755-сон Фармоннинг 3-банди). Бунинг учун 2019 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидагиларга нисбатан белгиланган ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинди:

1) ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига. Донни қайта ишловчи корхоналар нон-булка маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳисобланмасалар, бу уларга тааллуқли бўлмайди;

2) буғдойни импорт қилишда (ПФ-5755-сон Фармонга илованинг 22-банди). Арпа, маккажўхори ва тариққа ҚҚС бўйича божхона имтиёзлари ҳозирча қолдирилган.

Донни қайта ишловчи корхоналар 2019 йил 1 октябрдан доннинг катта қисмини ҚҚС ҳисобланган ҳолда оладилар деган хулоса чиқариш мумкин. Бироқ донни қайта ишловчи корхоналарга қўшилган қиймат солиғини солишнинг алоҳида тартиби ўзгартирилмади (ВМнинг 24.08.2018 йилдаги 684-сон қарори).

Қуйидагиларга эътибор қаратинг:

1) донни қайта ишловчи корхоналар учун ҚҚС ҳисоб-китобининг алоҳида тартиби (ВМнинг 684-сон қарори 2-банди) ҚҚС бўйича имтиёз ҳисобланмайди, уни ПФ-5755-сон Фармоннинг 3-бандига мувофиқ бекор қилиш мумкин;

2) жорий йилнинг 1 октябридан донни қайта ишловчи корхоналар етказиб бериладиган доннинг катта қисмини ҚҚС билан оладиган бўлсалар, уларнинг иқтисодий кўрсаткичлари, шу жумладан унни сотиш нархи ва фойда ҚҚС ҳисоб-китобининг умумбелгиланган тартиби (имтиёзларсиз) ва алоҳида тартиби (ВМнинг 684-сон қарори) қўлланилганда, деярли фарқ қилмайди.

Бироқ умумбелгиланган тартибда ҚҚС бўйича солиқ маъмуриятчилиги ва ҳисоб операциялари анча соддароқ.

ҚҚС ҳисоб-китобининг алоҳида тартибини белгилайдиган ВМнинг 684-сон қарори донни қайта ишловчи корхоналарни қўшимча равишда қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ушбу қарор билан тасдиқланган тартибга расмий жиҳатдан амал қилиш 1 октябрдан бошлаб белгиланган мақсадга олиб бормайди.

 

МИСОЛ. 120 млн сўмлик дон олинди, шу жумладан ҚҚС – 20 млн сўм.

Ишлаб чиқарилган ун нон заводига 180 млн сўмга реализация қилинди.

 

1-вариант. ВМнинг 684-сон қарорига биноан алоҳида тартиб бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби

Ҳисобланган ҚҚС 10 млн сўмга ((180 - 120) / 120% х 20%) тенг.

Ун бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС – 10 млн сўм.

Ун бўйича қўшилган қиймат суммаси (шу жумладан фойда) 50 млн сўмни (180 – 10 – 120) ташкил этади.

Нон ишлаб чиқарувчи ун бўйича 10 млн сўмлик ҚҚСни ҳисобга киритади.

Нон 240 млн сўмга реализация қилинган, шу жумладан ҚҚС – 40 млн сўм. Бюджетга 30 млн сўм тўланиши лозим.

Нон бўйича қўшилган қиймат суммаси (шу жумладан фойда) 30 млн сўмга (240 – 40 – (180 – 10)) тенг бўлади.

 

2-вариант. Умумбелгиланган тартиб бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби (ҳисобга олиш билан)

30 млн сўмлик ҚҚС ҳисобланди (180 / 120% х 20%).

Ун бўйича бюджетга тўланадиган ҚҚС – 10 млн сўм (30 – 20).

Ун бўйича қўшилган қиймат суммаси (шу жумладан фойда) 50 млн сўмга (180 – 30 – 10) тенг.

Нон ишлаб чиқарувчи ун бўйича 30 млн сўмлик ҚҚСни ҳисобга олади.

Нон 240 млн сўмга реализация қилинган, шу жумладан ҚҚС – 40 млн сўм. Бюджетга 10 млн сўм тўланиши лозим.

Нон бўйича қўшилган қиймат суммаси (шу жумладан фойда) 50 млн сўмни (240 – 40 – (180 – 30)) ташкил этади.

Яъни нон ишлаб чиқарувчи 1-вариантдагидек, айнан ўша суммадаги фойдани олиш учун нон нархини 10%га – 240 млн сўмдан 216 млн сўмгача пасайтириши мумкин.

 

Шу боис донни қайта ишловчи корхоналарга қуйидагиларни тавсия этиш мумкин:

доннинг келиб тушиш манбаларини таҳлил қилиш (ҚҚС билан ва ҚҚСсиз);

ҚҚС суммасини 1 ва 2-вариантлар бўйича ҳисоблаб чиқиш.

Корхонага ҚҚС ҳисоб-китобининг умумбелгиланган тартибида (2-вариант) ишлаш осон ёки фойдали бўлса, ВМнинг 684-сон қарорига кўра ҚҚС ҳисоб-китобининг алоҳида тартибини ҚҚС бўйича имтиёз деб ҳисоблашни сўраб Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилиш мумкин. Мазкур ҳолатда донни қайта ишловчи корхоналарда ПФ-5755-сон Фармоннинг 3-бандига мувофиқ имтиёзни қўллашдан ихтиёрий равишда воз кечиш имконияти пайдо бўлади.

 


*Президентнинг 26.09.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5837-сон Фармонига мувофиқ 2009 йил 1 октябрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғининг ставкаси 20%дан 15%гача пасайтирилган.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 81 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика