Қонунда бош бухгалтер учун қандай жавобгарлик турлари назарда тутилганлигини кўриб чиқамиз. Корхонада бош бухгалтер лавозими муҳим ўринга эгалиги боис унга нисбатан бир нечта жавобгарлик турлари назарда тутилган.
Айнан:
интизомий – меҳнат интизомини (меҳнат қонунчилиги, ички меҳнат тартиби қоидалари, лавозим йўриқномалари ва ҳ.к.) бузган ходимнинг жавобгарлиги. Қисман ва тўлиқ бўлиши мумкин;
моддий – меҳнат қонунчилигига кўра айбдор шахс ҳуқуқбузарлик сабабли етказган зарарни қоплаш мажбуриятидан иборат;
маъмурий – аниқланган ҳуқуқбузарликлар бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига риоя этмаслик билан боғлиқ бўлганда юзага келади, маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун айбдор шахсга нисбатан МЖТК ва Ўзбекистоннинг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий-ҳуқуқий санкцияларни қўллаш имконини беради;
жиноий – ЎзР ЖК нормаларига асосланади, шахснинг жиноий таркибга эга ижтимоий хавфли қилмиши учун жавобгарликка тортилишини назарда тутади.
Корхонада ҳисоб юритувчи ходимга нисбатан қўлланадиган жавобгарлик чоралари кўп жиҳатдан мазкур шахс корхона билан қандай (меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий) муносабатларда эканлигига, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қанчалик аниқ белгиланганига боғлиқ. Бош бухгалтерни зиммасига юклатилган мажбуриятларни бузганда юридик жавобгарликка тортишлари мумкин.
Бош бухгалтер корхонанинг мансабдор шахси сифатида бир қатор ҳолларда маъмурий ёки жиноий жавобгарлик субъекти ҳам бўлиб чиқиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик
|
|
ҳуқуқбузарлик
|
жазо
|
Солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш. Худди шундай ҳуқуқбузарлик анча миқдорда содир этилган бўлса |
5 ЭКИҲдан 7 ЭКИҲгача миқдорда жарима (МЖТКнинг 174-моддаси 1-қисми)
10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача миқдорда жарима (МЖТКнинг 174-моддаси 2-қисми) |
Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, башарти бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқнинг ёки бошқа мажбурий тўловларнинг суммасини камайтиришга олиб келса. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса |
1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача миқдорда жарима (МЖТКнинг 175-моддаси 1-қисми)
3 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача миқдорда жарима (МЖТКнинг 175-моддаси 2-қисми) |
Касса операцияларини юритиш тартиби ва тўлов интизомини бузиш, шу жумладан, қарздор корхоналардан тўловларни ундириш бўйича солиқ органларининг инкассо топшириқларини бажармаслик, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юбориш ҳамда корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузиш, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатини бузиш
|
10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача миқдорда жарима (МЖТКнинг 175-моддаси 3-қисми)
|
Солиқ тўловчи томонидан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик. Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш |
3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача миқдорда жарима (МЖТКнинг 175-моддаси 6-қисми)
5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача миқдорда жарима (МЖТКнинг 175-моддаси 7-қисми) |
Бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни, дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш, худди шунингдек камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса
|
1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача миқдорда жарима (МЖТКнинг 175-моддаси 1-қисми)
3 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача миқдорда жарима (МЖТКнинг 175-моддаси 2-қисми) |
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса |
5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача миқдорда жарима (МЖТКнинг 175-1-моддаси 1-қисми) 10 ЭКИҲдан 20 ЭКИҲгача миқдорда жарима (МЖТКнинг 175-1-моддаси 2-қисми) |
Молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини бузиш унча кўп бўлмаган миқдорда содир этилган бўлса. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд анча миқдорда содир этилган бўлса |
3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача миқдорда жарима (МЖТКнинг 175-2-моддаси 1-қисми)
5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача миқдорда жарима (МЖТКнинг 175-2-моддаси 2-қисми) |
Солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини қўлланиш тартибини бузиш
|
3 ЭКИҲдан 7 ЭКИҲгача миқдорда жарима (МЖТКнинг 175-3-моддаси)
|
Иш ҳақини тақиқланган шаклларда тўлаш
|
10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача миқдорда жарима (МЖТКнинг 175-4-моддаси)
|
Ходимлар сонини яшириш.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса |
5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача миқдорда жарима (МЖТКнинг 175-5-моддаси 1-қисми) 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача миқдорда жарима (МЖТКнинг 175-5-моддаси 2-қисми) |
Жиноий жавобгарлик
|
|
ҳуқуқбузарлик
|
жазо
|
Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яширишни, камайтириб кўрсатишни, шунингдек давлат томонидан белгиланган солиқларни ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлашни анча миқдорда (100 ЭКИҲдан 300 ЭКИҲгача) содир этиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин рўй берган бўлса
|
150 ЭКИҲгача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари (ЖКнинг 184-моддаси 1-қисми) |
Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш: а) такроран; б) кўп миқдорда (300 ЭКИҲдан 500 ЭКИҲгача) содир этилган бўлса |
150 ЭКИҲдан 300 ЭКИҲгача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (ЖКнинг 184-моддаси 2-қисми) |
Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жуда кўп миқдорда (500 ЭКИҲ ва ундан ортиқ) содир этилган бўлса
|
300 ЭКИҲдан 600 ЭКИҲгача жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми) |
Корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда валюта операцияларини амалга оширувчи ходимлар томонидан ЎзРнинг ваколат берилган банклари ҳисобига ўтказилиши лозим бўлган чет эл валютасининг қасддан яшириб қолиниши.
Ўша қилмиш: а) ғаразгўйлик билан; б) такроран; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса. Ўша қилмиш уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса |
75 ЭКИҲдан 100 ЭКИҲгача жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (ЖКнинг 178-моддаси 1-қисми)
5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (ЖКнинг 178-моддаси 2-қисми)
8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (ЖКнинг 178-моддаси 3-қисми) |
Сохта банкротлик, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг ўз мажбуриятларини иқтисодий жиҳатдан бажара олмаслиги ҳақида била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган эълон бериши кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса
|
100 ЭКИҲдан 200 ЭКИҲгача жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (ЖКнинг 180-моддаси)
|
Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумот ва ҳужжатларни тақдим этиш, бухгалтерлик ҳисоботларини бузиб кўрсатиш йўли билан иқтисодий жиҳатдан ўзининг тўловга қодирлигини йўқотганлигини ёки иқтисодий ночорлигини бошқача тарзда қасддан яшириши кредиторларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса
|
100 ЭКИҲдан 200 ЭКИҲгача жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (ЖКнинг 181-моддаси)
|
Молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини бузиш кўп миқдорда содир этилган бўлса.
Ўша қилмиш жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса |
50 ЭКИҲгача жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари (ЖКнинг 184-1-моддаси 1-қисми). 50 ЭКИҲдан 75 ЭКИҲгача жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (ЖКнинг 184-1-моддаси 2-қисми) |
Товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш
|
300 ЭКИҲдан 600 ЭКИҲгача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари (ЖКнинг 189-моддаси) |
Санаб ўтилган барча қоидалар ишнинг аниқ ҳолатлари ва содир этилган ҳуқуқбузарликнинг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда қўлланилиши мумкин.
Маълумот учун:
1. Бош бухгалтер (бухгалтерия ҳисоби функцияларини амалга оширувчи бошқа шахс) операциялар амалга оширилишига розилик бермаганда ва улар бўйича ҳужжатлар раҳбарнинг ёзма фармойиши билан ижрога қабул қилинганда операциялар амалга оширилишининг оқибатлари учун жавобгарликка тортилмайди («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси).
2. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган ходимлар маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этиладилар, инсоннинг соғлиғи ва ҳаётига зарар етказилган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда йўл қўйилган қонунбузарликлар (қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда) ихтиёрий равишда бартараф этилиши ва етказилган моддий зарар қопланиши шарт (5.10.2016 йилдаги ПФ-4848-сон Фармоннинг 3-банди).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.