Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 16 / ҚҚС ҳақида

Арзон сотишнинг ҚҚСга доир оқибатлари

 

Хусусий корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Фаолият тури – дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан улгуржи ва чакана савдо қилиш. Солиқ кодексининг 208-моддасига мувофиқ бундай оборот ҚҚСдан озод этилади. Баъзан дори воситалари ва тиббиёт буюмлари таннархидан паст баҳода реализация қилинади.

1. Оборотнинг ўзи ҚҚС тўлашдан озод этилган бўлса, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари таннархидан паст баҳода реализация қилинишига ҚҚС солинадими?

2. Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари таннархидан паст баҳода реализация қилиниши ҚҚС ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади?

 

1

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилиш обороти ҚҚСдан озод этилади (Солиқ кодексининг 208-моддаси 13-банди). Бунда реализация қилиш баҳоси аҳамиятга эга эмас.

 

2

Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари реализация қилинганда ҚҚС ҳисоб-китоби қуйидагича тўлдирилади:

● ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова «Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри»да реализация қилиш бўйича тегишли ахборот қайд этилади;

● ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илова «Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган ва ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотлари» 010, 020 ва 0201-сатрларида Солиқ кодексининг 208-моддасига мувофиқ имтиёзли оборот суммаси (ҳақиқатда реализация қилинган баҳоси) кўрсатилади;

● ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илова «Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича оборотлар» 3-устуни 010, 0102, 01021-сатрларида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилиш баҳоси кўрсатилади. Бунда 4-устуннинг тегишли сатрларига «0» қўйилади.

Ҳисоб-китоб шакли шундай ишлаб чиқилганки, ­1-илованинг 0103-сатрида таннарх билан реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ кўрсатилса, ундан 20%лик ставкада бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси автоматик равишда ҳисобланади. Шу сабабли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари таннархидан паст баҳода реализация қилинганда таннарх билан реализация қилиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқни кўрсатиш керак эмас.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 599 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика