Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 16 / ҚҚС ҳақида

Қопланадиган коммунал хизматлардан ҚҚС

 

Ташкилотимиз жойни ижарага беради. Ижара шартномасига кўра ижарага олувчилар ижара ҳақини тўлайдилар ва коммунал хизматлар бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплайдилар. Ташкилотимиз ижарага олувчи ўрнига барча коммунал хизматлар ҳақини тўлайди.

Масалан, ТЭТК ижарага берувчига электр энергияси учун 24 000 000 сўмлик ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Ушбу суммадан электр энергияси харажатлари – 5 000 000 сўм ­(2010-счёт) ва ҚҚС – 1 000 000 сўм (4410-счёт) ташкилотимизга тегишли, қолгани – 18 000 000 сўмни эса ижарага олувчилар ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қоплайдилар.

Қопланадиган коммунал хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш ва ҳисоблаш операциялари қандай проводкалар билан акс эттирилади?

 

Ижарага олувчи қоплайдиган ҚҚС ҳисобга олинмайди, балки 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счётининг корреспонденциясида ижарага олувчининг дебиторлик қарзи сифатида акс эттирилади.

Мисолингизда қайд этилган кўрсаткичлар асосида харажатларни қоплаш операцияларини бухгалтерия ҳисобида акс эттирамиз.

ТЭТК тақдим этган тўлаш учун сумма – жами 24 млн сўм, шу жумладан ҚҚС – 4 млн сўм.

ТЭТКдан ҳисобварақ-фактура олиб, 5 млн сўмни харажатларга киритгансиз ва 1 млн сўм ҚҚСни ҳисобга олгансиз:

Дт 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» – 5 млн сўм.

Дт 4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (ҚҚС)» – 1 млн сўм.

Кт 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» – 6 млн сўм.

Ижарага олувчи қоплайдиган сумма – 18 млн сўм, шу жумладан электр энергияси харажатлари – 15 млн сўм ва ҚҚС – 3 млн сўм. Ижарага олувчига белгиланган тартибда ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатган ҳолда қоплам суммасига ҳисобварақ-фактура тақдим этасиз (Тартибнинг 5-бўлими, 3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Қопламнинг умумий суммасини ижарага олувчининг дебиторлик қарзи сифатида акс эттирасиз:

Дт 4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» – 18 млн сўм.

Кт 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» – 18 млн сўм.

Ижарага олувчидан қоплам суммаси олингандан кейин дебиторлик қарзи ёпилади:

Дт 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» – 18 млн сўм.

Кт 4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» – 18 млн сўм.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 580 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика