Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 16 / Солиқ солиш

Товарларни қарзга бериш: солиқ оқибатлари

 

«А» МЧЖ (умумбелгиланган солиқларни тўловчи, ҚҚС – 20%) «Б» МЧЖга 1 йилга товарни қарзга бермоқчи. Муассислар баённомаси ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси тайёрланди. Товарлар 2016 йилда ҚҚСсиз сотиб олинган. Ҳозир «Б» МЧЖ:

1) товарни қайтармаса;

2) қарзни бошқа товар кўринишида ёки пул маблағлари билан қайтарса, бунинг оқибати нима бўлишини муҳокама қилаяпмиз.

Товар қарзга берилганда ва турли вариантларда қайтарилганда «А» МЧЖда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

 

Қарзга берилганда

Товарлар таннархидан юқори нархда берилганда фарқни фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритиш лозим. Товарлар таннархи бўйича берилганда фойда солиғини ҳисоблаш мажбурияти юзага келмайди.

Товар фоиз билан қарзга берилиши ёки фоизсиз бўлиши мумкин.

Товар фоиз билан қарзга берилганда фоизли даромад суммаси корхонанинг бошқа даромадларига киради (Солиқ кодексининг 132-моддаси) ва унга тўлов манбаида белгиланган ставкада солиқ солинади. 2019 йил 1 январдан фоизлар тарзидаги даромадлардан солиқ ставкаси ЎзР резидентлари учун 10%дан 5%гача пасайтирилди (Солиқ кодексининг 159-1-моддаси), норезидентлар учун 10% даражасида сақланиб қолди (Солиқ кодексининг 160-моддаси). Солиқни ушлаб қолиш ва ўтказиш мажбурияти қарз олувчи юридик шахс зиммасига тушади (Солиқ кодексининг 156-моддаси). Шу сабабли қарз берувчида фоизлар тарзидаги даромадлар фойда солиғини ҳисоблашда жами даромаддан чегирилиши лозим (Солиқ кодексининг 129-моддаси).

Фоизсиз қарз берилганда қарз берувчида фоизлар тарзидаги даромадлар юзага келмайди, тегишинча, унда фоизлардан солиқ тўлаш мажбурияти ҳам юзага келмайди.

Товарларнинг қарз шартномаларига кўра берилиши ҚҚС солинадиган реализация қилиш обороти дея эътироф этилади (Солиқ кодексининг 199-моддаси). Солиқ солинадиган база берилаётган товарларнинг қиймати асосида, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда белгиланади. Таннархидан паст нархда берилганда солиқ солинадиган база таннархдан келиб чиқиб белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси).

 

Қарз қайтарилганда

Товарлар қарз олувчи – ҚҚС тўловчи томонидан қайтарилаётганда ҳисобварақ-фактурада ажратиб кўрсатилган ҚҚС суммаси қарз берувчида ҳисобга олинади (Солиқ кодексининг 218-моддаси).

Қарз олувчи ҚҚС тўловчиси бўлмаса, товарлар қайтарилаётганда қарз олувчи ҚҚСни ҳисобварақ-фактурада акс эттирмаганлиги сабабли қарз берувчи уни ҳисобга ололмайди.

Қарз бошқа товар билан қайтарилганда ҳам худди шу тартиб амал қилади.

 

Қарз пул маблағлари билан қайтарилганда

Товар қарзи пул билан қайтарилганда қарз берувчида солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

Қарз қайтарилмаганда

Қарз олувчи қарзни қайтаришдан бош тортаётган бўлса, қарзни ундириш чораларини кўриш лозим. Қарздан кечилганда ёки қарз олувчи банкрот деб топилганда ушбу харажат Солиқ кодексининг 147-моддаси ­7-бандига мувофиқ фойда солиғи бўйича чегирилмайдиган харажат деб эътироф этилиши эҳтимоли катта.

Товарни қарзга бериш шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) турга хос аломатлари билан белгиланган ашёларни мулк қилиб беради. Қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади (ФКнинг 732-моддаси).

Агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан мажбурият бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкасида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак (ФКнинг 736-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 813 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика