Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 39 / Бухгалтерга тавсиялар

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи мисоллар ва ҳисоб-китобларда

 

Моддий харажатлар ишлаб чиқариш харажатларининг энг йирик элементи бўлиб, уларнинг таркиби бир-биридан фарқ қилади. Моддий харажатлар харид қилинган материаллар ва хом ашё, ёқилғи; бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар; идишлар; таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар; арзон баҳоли ва тез эскирувчан буюмлар қиймати ва бошқа харажатлардан иборат.

Ушбу тавсияда «Norma» МЧЖ экспертлари қандай қилиб ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатларни ва маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таннархини аниқлаш, шунингдек уларнинг харид қилиниши ва ҳисобдан чиқарилишини бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттириш лозимлигини тушунтирадилар.

 

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ МОДДИЙ ХАРАЖАТЛАР ҚАНДАЙ ШАКЛЛАНТИРИЛАДИ

 

Ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатлар – Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг 020-сатрида акс эттириладиган ишлаб чиқариш таннархининг таркибий қисмларидан бири (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарорига илованинг 1.1-банди).

Ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатларни ва маҳсулотларингиз (ишларингиз, хизматларингиз) таннархини қанчалик тўғри аниқласангиз, фойда ва фойда солиғини шунчалик аниқ ҳисоблай оласиз.

Уларни батафсил кўриб чиқамиз.

 

Моддий харажатлар таркиби

 

Уларнинг таркибига қуйидагиларни киритинг:

Т/р

 

Харажатлар номи

 

1

 

Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таркибига кирувчи хом ашё ва материаллар

 

2

 

Нормал технологик жараённи таъминлаш учун фойдаланиладиган материаллар, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик анжомлари

 

3

 

Монтаж қилишни ёки қўшимча ишлов беришни талаб қиладиган бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар

 

4

 

Чет юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек корхонанинг асосий фаолият турига тааллуқли бўлмаган ички таркибий бўлинмалари томонидан бажариладиган, ишлаб чиқариш тусига эга бўлган ишлар ва хизматлар

 

5

 

Табиий хом ашё (ерларни рекультивация қилиш харажатлари, ёғоч, сув ва ҳ.к. учун тўлов)

 

6

 

Технологик мақсадларга, барча турдаги энергияни ишлаб чиқаришга, биноларни иситишга, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича транспорт ишларига сарфланадиган ёқилғи

 

7

 

Корхонанинг технологик, транспорт ҳамда бошқа ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган барча турдаги энергия

 

8

 

Ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар, моддий бойликларнинг яроқсизланиши ва кам чиқиши

 

9

 

Идишлар ва ўраб-жойлаш қиймати

 

 

Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) учун моддий харажатлар шакллантирилишини шартли равишда 2 босқичга бўлиш мумкин:

1) хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, инвентарь, ёқилғи, энергия ва ҳ.к. (бундан кейин – материаллар) харид қилиш;

2) уларни ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқариш.

Харид қилинган барча материаллар жорий ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига ҳисобдан чиқарилмаслиги мумкин. Уларнинг бир қисми омборда қолиб, кейинги даврларда маҳсулот ишлаб чиқаришда қўлланилиши мумкин. Материаллардан ноишлаб чиқариш мақсадларида ҳам фойдаланиш мумкин.

Яъни харид қилинган ва ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилган материаллар қиймати – бир-бирига тўғри келмаслиги мумкин бўлган турли кўрсаткичлар.

 

Материалларни харид қилиш

Материалларни харид қилаётганда нафақат уларнинг контракт қийматини, балки харид қилиш билан боғлиқ қуйидаги бошқа харажатларни ҳам ҳисобга олинг (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг 13-банди):

● импорт божлари ва йиғимлари;

● харид қилиш билан боғлиқ қопланмайдиган солиқлар ва йиғимлар суммалари;

● материалларни харид қилган таъминот ва воситачилик ташкилотларига тўланадиган воситачилик ҳақи;

● материалларни сертификатлаш ва уларни синовдан ўтказиш харажатлари;

● транспорт-тайёрлов харажатлари;

● бошқалар.

 

Материалларни харид қилиш чоғида ҚҚС

Материаллар ҚҚС билан харид қилинганда солиқ суммаси:

● материаллар таннархига киритилмайди, балки умумбелгиланган тартибда ҚҚС солинадиган маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш учун улардан фойдаланганда ҳисобга олинади. Бу ҳолда ҚҚС – қопланадиган солиқ;

● соддалаштирилган тартибда ҚҚС тўланганда ёки ҚҚСдан озод этилганда материаллар таннархига киритилади. Бунда ҚҚС – қопланмайдиган солиқ.

 

МИСОЛ. Материалларни харид қилиш чоғида ҚҚСни ҳисобга олиш

Ишлаб чиқариш корхонаси 120 млн сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 20 млн сўм, материалларни харид қилди. Шундан:

84 млн сўмлик материаллар (шу жумладан ҚҚС – 14 млн сўм) ҚҚС билан реализация қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган;

36 млн сўмлик материаллар (шу жумладан ҚҚС – 6 млн сўм) – солиқ солинмайдиган оборотлар учун.

ҚҚС билан реализация қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган материаллар бўйича солиқ суммаси – 14 млн сўм материаллар қийматига киритилмайди. Бу ҳолда ҚҚС – қопланадиган солиқ.

Солиқ солинмайдиган оборотлар учун мўлжалланган материаллар бўйича ҚҚС суммаси – 6 млн сўм қопланмайди ва материаллар қийматига киритилади.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Умумбелгиланган тартибда ҚҚС солинадиган оборотлар учун материаллар харид қилинди

 

70 000

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

ҚҚС ҳисобга олинди

 

14 000

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

ҚҚС солинмайдиган оборотлар учун материаллар харид қилинди

 

36 000

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

 

 

Транспорт-тайёрлов харажатлари (ТТХ)

ТТХ қуйидаги харажатлардан иборат:

● тайёрлов;

● юклаб ортиш ва юклаб тушириш ишлари;

● материалларни ишлатиладиган жойигача ташиш (шу жумладан таваккалчиликларни суғурталаш).

Бундай харажатларни қуйидаги йўл билан ҳисобга олишингиз мумкин:

● материаллар таннархига тўғридан-тўғри киритиш – бир хил турдаги материаллар учун;

● 1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» счётидан фойдаланиш – қолган ҳолларда.

ТТХни материаллар таннархига киритаётганда уларни ўзлари тааллуқли бўлган материалнинг ҳар бир турини харид қилиш қийматига мутаносиб равишда тақсимланг.

 

МИСОЛ. ТТХни материаллар таннархига киритиш

Корхона 2 турдаги материалларни омборга олиб келди:

1-сон – 60 млн сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 10 млн сўм;

2-сон – 36 млн сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 6 млн сўм.

Транспорт-тайёрлов харажатлари 6 млн сўмни ташкил этди, шу жумладан ҚҚС – 1 млн сўм.

ҚҚСсиз материаллар қиймати ва ТТХдан фойдаланган ҳолда ТТХни материалларнинг 2 турига тақсимлаймиз, сабаби ҚҚС қуйидагича ҳисобга олинади:

1-сон материал бўйича – 3,125 млн сўм (5 / (50 + 30) х 50);

2-сон материал бўйича – 1,875 млн сўм (5 / (50 + 30) х 30).

Ушбу суммаларни материалларни харид қилиш харажатлари сифатида материаллар қийматида ҳисобга оламиз.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

1-сон материал кирим қилинди

 

50 000

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

(1-сон материал)

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (материал етказиб берувчи)

 

1-сон материалнинг қийматидан ҚҚС ҳисобга олинди

 

10 000

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (материал етказиб берувчи)

 

2-сон материал кирим қилинди

 

30 000

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

(2-сон материал)

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (материал етказиб берувчи)

 

2-сон материалнинг қийматидан ҚҚС ҳисобга олинди

 

6 000

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (материал етказиб берувчи)

 

1-сон материал қийматига киритилган ТТХ ҳисобга олинди

 

3 125

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

(1-сон материал)

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (транспорт-тайёрлов хизматларини бажарувчи)

 

2-сон материал қийматига киритилган ТТХ ҳисобга олинди

 

1 875

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

(2-сон материал)

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (транспорт-тайёрлов хизматларини бажарувчи)

 

ТТХ қийматидан ҚҚС ҳисобга олинди

 

1 000

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» (транспорт-тайёрлов хизматларини бажарувчи)

 

 

 

1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» счётидан фойдаланганда ТТХни материалларни ҳисобдан чиқариш қийматига мутаносиб равишда харажатларга ҳисобдан чиқаринг (4-сон БҲМСнинг 15-банди).

Ҳисобот ойида харажатларга ҳисобдан чиқариладиган ТТХ суммасини қуйидаги формула бўйича аниқланг:

ТТХҳчс = (ТТХоб + ТТХо) / (Моб + Мо) х Мҳчқ, бу ерда:

ТТХҳчс – ҳисобот ойида ТТХни ҳисобдан чиқариш суммаси;

ТТХоб – ой бошидаги ТТХ суммаси (1510-счёт сальдоси);

ТТХо – ҳисобот ойидаги ТТХ суммаси (1510-счёт дебети);

Моб – ой бошидаги материаллар қиймати;

Мо – бир ойда келиб тушган материаллар қиймати;

Мҳчс – бир ойда материалларни ҳисобдан чиқариш қиймати.

 

МИСОЛ. Харажатларга ҳисобдан чиқариладиган ТТХни аниқлаш

Корхонанинг ҳисоб сиёсатида ТТХни ҳисобга олишда 1510-счётдан фойдаланилиши назарда тутилган.

Корхонанинг бухгалтерия ҳисоби бўйича маълумотлар (минг сўмда):

Ҳисобга олувчи счёт

 

Ой бошидаги сальдо

 

Дебет

 

Кредит

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

100 000

 

20 000

 

60 000

 

1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»

 

10 000

 

5 000

 

7 500

 

 

Ҳисобот ойида ҳисобдан чиқариладиган ТТХ қийматини аниқлаймиз:

(10 000 + 5 000) / (100 000 + 20 000) х 60 000 = 7 500 минг сўм.

Ҳисобот ойидаги материаллар ва ТТХнинг бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Материаллар кирим қилинди

 

20 000

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

ТТХ акс эттирилди

 

5 000

 

1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Материаллар ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди

 

60 000

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

ТТХ ҳисобдан чиқарилди

 

7 500

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»

 

 

ТТХ ҳисобдан чиқарилишини материалларнинг чиқиб кетиши у билан корреспонденцияда акс эттирилган ўша ҳисобга олувчи счётда акс эттирамиз. Ушбу ҳолатда – 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебети бўйича.

ТТХни ҳисобга олишнинг танланган усулини ҳисоб сиёсатида назарда тутинг.

 

Чегирма билан харид қилинган материаллар

Шартнома шартларига кўра етказиб берувчи сизга чегирма тақдим этса ва у етказиб бериш ҳужжатларида акс эттирилган бўлса, материалларни тўлиқ қиймати бўйича кирим қилинг. Чегирма материаллар қийматини камайтирмайди. Уни бошқа даромад сифатида 9390-«Бошқа операцион даромадлар» счётининг кредити бўйича акс эттиринг (4-сон БҲМСнинг 13-банди).

 

МИСОЛ. Чегирма билан харид қилинган материалларни ҳисобга олиш

Корхона 120 млн сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 20 млн сўм, материалларни харид қилди. Товарнинг катта туркуми харид қилингани учун етказиб берувчи унинг бутун қийматига 10%лик чегирма тақдим этди.

100 млн сўм миқдоридаги ҚҚСсиз материал қийматини материалларни ҳисобга олувчи счётда ҳисобга оламиз. Шундан 90 млн сўм – етказиб берувчилар олдидаги қарзларни ҳисобга олувчи 6010-счёт билан корреспонденцияда ва 10 млн сўмлик чегирма – бошқа операцион даромадларни ҳисобга олувчи 9390-счёт билан корреспонденцияда.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Материаллар кирим қилинди

 

90 000

 

10 000

 

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

Чегирма тақдим этилган материаллар қийматидан ҚҚС ҳисобга олинди

 

18 000

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

 

 

Текинга олинган материаллар

Текинга олинган материалларни 8530-«Текинга олинган мол-мулк» счётида акс эттиринг ва фойда солиғини ҳисоблаш чоғида уларнинг қийматини жами даромадга киритинг (Солиқ кодексининг 132-моддаси 4-банди). Текинга олинган материалларнинг қийматидан ҚҚСни ҳам уларнинг қийматига киритинг, сабаби ушбу ҳолатда солиқ ҳисобга олинмайди (Солиқ кодексининг 219-моддаси 5-банди). Текинга олинган материаллар импорт қилинганда тўланган ҚҚС бундан мустасно.

 

МИСОЛ. Текинга олинган материалларни ҳисобга олиш

Корхона 12 млн сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 2 млн сўм, материалларни текинга олди. Ушбу суммани (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда) тўлиқ 8530-«Текинга олинган мол-мулк» счётида акс эттирамиз.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Материаллар кирим қилинди

 

12 000

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

8530-«Текинга олинган мол-мулк»

 

 

 

Идишлар

Харид қилинадиган материаллар бир маротаба ишлатиладиган идишларда етказиб берилиши мумкин. Улар қадоқлаш қоғози, енгил қутилар, қоплар ва бошқалардир. Одатда бундай идишлар қиймати етказиб бериш ҳужжатларида алоҳида қайд этилмайди. У материаллар қийматида ҳисобга олинади.

Материаллар кўп маротаба ишлатиладиган идишларда келиб тушган бўлса, улардан фойдаланиш ва қайтариш шартларини шартномада аниқлаштириб олинг. 2 та вариант қўлланилиши мумкин:

● шартномада идишларнинг етказиб берувчига қайтарилиши назарда тутилиши мумкин. Бунда етказиб берувчига қайтарилгунга қадар уларни 002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар» балансдан ташқари счётида ҳисобга олинг;

● шартномада қайтариш назарда тутилмайди. Бунда идишларни 1060-«Идиш ва идишбоп материаллар» счётига ёки савдо фаолияти билан шуғуллансангиз – 2950-«Товарлар билан банд ва бўш идишлар» счётига кирим қилинг.

Идишлар етказиб берувчига қайтарилиши керак бўлса, шартномада одатда қуйидагилар назарда тутилади:

● қайтариш муддатлари;

● сотиб олувчи идишлар учун тўлайдиган гаров суммаси.

Идишларни қайтарганингиздан сўнг етказиб берувчи гаров суммасини қайтаради.

Идишлар белгиланган муддатда етказиб берувчига қайтарилмаса, корхонангизнинг мулкига айланади. Ушбу ҳолатда уларни 002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар» счётидан ҳисобдан чиқариб, 1060-«Идиш ва идишбоп материаллар» ёки 2950-«Товарлар билан банд ва бўш идишлар» счётларида акс эттиринг.

Яроқсиз ҳолга келган идишларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатларга ҳисобдан чиқаринг.

 

МИСОЛ. Кўп маротаба ишлатиладиган идишларни ҳисобга олиш

Корхона 60 млн сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 10 млн сўм, материалларни харид қилди. Материаллар 3 млн сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 0,5 млн сўм, кўп маротаба ишлатиладиган идишларда келиб тушди.

Шартномага кўра:

корхона идишлар қийматига тенг миқдорда гаров суммасини тўлади;

идишлар материаллар етказиб берилганидан кейин бир ой ичида қайтарилиши лозим.

Корхона идишларни қайтариб бермай, уларни балансга кирим қилди.

Кўп маротаба ишлатилганидан сўнг яроқсиз ҳолга келган идишларни ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқардилар.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Материаллар кирим қилинди

 

50 000

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Материаллар қийматидан ҚҚС ҳисобга олинди

 

10 000

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Гаровдаги идишлар ҳисобга олинди

 

3 000

 

002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар»

 

 

 

Қайтариш муддати ўтгач идишлар кирим қилинди

 

2 500

 

1060-«Идиш ва идишбоп материаллар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Идишлар қийматидан ҚҚС ҳисобга олинди

 

500

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Идишлар балансдан ташқари счётдан ҳисобдан чиқарилди

 

3 000

 

 

 

002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар»

 

Яроқсиз ҳолга келган идишлар ҳисобдан чиқарилди

 

2 500

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1060-«Идиш ва идишбоп материаллар»

 

 

 

Материалларни ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқариш

Ишлаб чиқаришга берилган материалларнинг ҳисобдан чиқарилишини материалларни ҳисобга олувчи счётларнинг (1000) кредити бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан корреспонденцияда акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Қуйидагиларга берилган материаллар ҳисобдан чиқарилди:

 

 

 

 

 

асосий ишлаб чиқаришга;

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1000-«Материаллар»;

1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш»;

1610-«Материаллар қийматидаги фарқлар»

ёрдамчи ишлаб чиқаришга;

 

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

умумишлаб чиқариш харажатларига

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

 

 

Ҳисобдан чиқаришни ҳисобга олиш усуллари ва тизимлари

Материалларни ҳисобдан чиқараётганда қуйидаги усуллардан фойдаланишингиз мумкин:

материал бирлигининг таннархи бўйича. Ўзига хос, бошқалари билан алмаштириб бўлмайдиган «донабай» материаллардан фойдаланганда ушбу усулни қўлланг;

ўртача қиймати бўйича (AVECO). Бир турдаги материалларни ҳисобдан чиқараётганда ушбу усулдан фойдаланишингиз мумкин. Ҳисобдан чиқариш қийматини давр бошида қолган ва давр мобайнида келиб тушган материалларнинг ўртача қиймати бўйича аниқланг;

биринчи харид қилинган материалларнинг таннархи бўйича (FIFO).

Фойдаланиладиган усулни ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.

Сарфланадиган материалларни ҳисобга олиш тизими қуйидагича бўлиши мумкин:

● узлуксиз, материалларни ишлаб чиқаришга бериш бўйича ҳар битта операция ҳисобда акс эттирилади;

● даврий, ҳисобот даври мобайнида фақат материалларнинг келиб тушиши ҳисобда акс эттирилади, давр якунланганда эса материалларнинг қолдиқлари текширилиб, олинган маълумотлар асосида давр мобайнидаги материаллар сарфиёти шакллантирилади.

Ҳисоб сиёсатида материалларни ҳисобга олиш тизимини ҳам акс эттиринг.

 

МИСОЛ. Ҳисобга олишнинг турли тизимларида AVECO усулини қўллаш

1. Корхона материалларни узлуксиз ҳисобга олиш тизимидан фойдаланади, ҳисобот ойида қуйидаги кўрсаткичларга эга:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Кирим

 

Чиқим

 

Қолдиқ

 

сони, дона

 

қиймати, сўмда

 

сони, дона

 

қиймати, сўмда

 

сони, дона

 

қиймати, сўмда

 

Ой бошига қолдиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10

 

100 000

 

Материаллар 8 000 сўмдан келиб тушди

 

20

 

160 000

 

 

 

 

 

30

 

260 000

 

Материаллар 9 000 сўмдан келиб тушди

 

30

 

270 000

 

 

 

 

 

60

 

530 000

 

Материаллар ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди

 

 

 

 

 

40

 

353 333,3

 

20

 

176 666,7

 

Материаллар 11 000 сўмдан келиб тушди

 

20

 

220 000

 

 

 

 

 

40

 

396 666,7

 

Материаллар ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди

 

 

 

 

 

10

 

93 750

 

30

 

302 916,7

 

Жами бир ойда:

 

70

 

650 000

 

50

 

447 083,3

 

30

 

302 916,7 

 

 

 

40 дона материални ҳисобдан чиқараётганда қийматини аниқлаймиз. Бунинг учун ой бошида қолган ва ишлаб чиқаришга берилган пайтда келиб тушган материалларнинг жами қийматини уларнинг сонига бўламиз. Натижани эса ҳисобдан чиқарилаётган материаллар сонига кўпайтирамиз:

(100 000 + 160 000 + 270 000) / (10 + 20 + 30) х 40 = 353 333,3 сўм.

10 дона материални ҳисобдан чиқараётганда қиймат:

(100 000 + 160 000 + 270 000 + 220 000) / (10 + 20 + 30 + 20) х 10 = 93 750 сўм.

Жами: узлуксиз ҳисобга олиш тизимидан фойдаланганда материалларни ҳисобдан чиқариш қиймати 447 083,3 сўмни ташкил этди.

2. Корхона материалларни даврий ҳисобга олиш тизимидан фойдаланади, ҳисобот ойида қуйидаги кўрсаткичларга эга:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Кирим

 

Чиқим

 

Қолдиқ

 

сони, дона

 

қиймати, сўмда

 

сони, дона

 

қиймати, сўмда

 

сони, дона

 

қиймати, сўмда

 

Ой бошига қолдиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10

 

100 000

 

Материаллар 8 000 сўмдан келиб тушди

 

20

 

160 000

 

 

 

 

 

30

 

260 000

 

Материаллар 9 000 сўмдан келиб тушди

 

30

 

270 000

 

 

 

 

 

60

 

530 000

 

Материаллар ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди

 

 

 

 

 

40

 

 

 

20

 

 

 

Материаллар 11 000 сўмдан келиб тушди

 

20

 

220 000

 

 

 

 

 

40

 

 

 

Материаллар ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди

 

 

 

 

 

10

 

 

 

30

 

 

 

Жами бир ойда:

 

70

 

650 000

 

50

 

468 750

 

30

 

281 250

 

 

 

50 дона материални ҳисобдан чиқараётганда қийматини аниқлаймиз. Бунинг учун ой бошида қолган ва бир ойда келиб тушган материалларнинг жами қийматини уларнинг сонига бўламиз. Натижани ҳисобдан чиқарилаётган материаллар сонига кўпайтирамиз:

(100 000 + 650 000) / (10 + 70) х 50 = 468 750 сўм.

Ой якунида қолдиқ 281 250 сўмни ((100 000 + 650 000) / (10 + 70) х 30 = 100 000 + 650 000 – 468 750) ташкил этади.

Жами: даврий ҳисобга олиш тизимидан фойдаланганда материалларни ҳисобдан чиқариш қиймати 468 750 сўмни ташкил этди.

 

Кўриб турганимиздек, ҳисобга олишнинг турли тизимларида материалларни ҳисобдан чиқаришнинг турли қийматлари келиб чиқади, шу сабабли ўзингиз фойдаланаётган тизимни ҳисоб сиёсатида албатта акс эттиринг.

 

МИСОЛ. Ҳисобга олишнинг турли тизимларида FIFO усулини қўллаш

1. Корхона материалларни узлуксиз ҳисобга олиш тизимидан фойдаланади, ҳисобот ойида қуйидаги кўрсаткичларга эга:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Кирим

 

Чиқим

 

Қолдиқ

 

сони, дона

 

қиймати, сўмда

 

сони, дона

 

қиймати, сўмда

 

сони, дона

 

қиймати, сўмда

 

Ой бошига қолдиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10

 

100 000

 

Материаллар 8 000 сўмдан келиб тушди

 

20

 

160 000

 

 

 

 

 

30

 

260 000

 

Материаллар 9 000 сўмдан келиб тушди

 

30

 

270 000

 

 

 

 

 

60

 

530 000

 

Материаллар ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди

 

 

 

 

 

10

20

10

100 000

160 000

90 000

20

 

180 000

 

Материаллар 11 000 сўмдан келиб тушди

 

20

 

220 000

 

 

 

 

 

40

 

400 000

 

Материаллар ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди

 

 

 

 

 

10

 

90 000

 

30

 

310 000

 

Жами бир ойда:

 

70

 

650 000

 

50

 

440 000

 

30

 

310 000

 

 

40 дона материални FIFO усули бўйича қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарамиз:

1) 10 дона – 10 000 сўмдан ой бошига қолдиқ;

2) 20 дона – 8 000 сўмдан келиб тушган;

3) 10 дона – 9 000 сўмдан келиб тушган.

40 дона материални жами ҳисобдан чиқариш суммаси – 350 000 сўм (10 х 10 000 + 20 х 8 000 + 10 х 9 000).

9 000 сўмдан 10 дона, жами 90 000 сўмлик материални ҳисобдан чиқарамиз.

Жами: узлуксиз ҳисобга олиш тизимидан фойдаланганда материалларни ҳисобдан чиқариш қиймати 440 000 сўмни ташкил этди.

2. Корхона материалларни даврий ҳисобга олиш тизимидан фойдаланади, ҳисобот ойида қуйидаги кўрсаткичларга эга:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Кирим

 

Чиқим

 

Қолдиқ

 

сони, дона

 

қиймати, сўмда

 

сони, дона

 

қиймати, сўмда

 

сони, дона

 

қиймати, сўмда

 

Ой бошига қолдиқ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10

 

100 000

 

Материаллар 8 000 сўмдан келиб тушди

 

20

 

160 000

 

 

 

 

 

30

 

260 000

 

Материаллар 9 000 сўмдан келиб тушди

 

30

 

270 000

 

 

 

 

 

60

 

530 000

 

Материаллар ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди

 

 

 

 

 

40

 

 

 

20

 

 

 

Материаллар 11 000 сўмдан келиб тушди

 

20

 

220 000

 

 

 

 

 

40

 

 

 

Материаллар ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди

 

 

 

 

 

10

 

 

 

30

 

 

 

Жами бир ойда:

 

70

 

650 000

 

10

20

20

100 000

160 000

180 000

30

 

310 000

 

 

 

50 дона материални FIFO усули бўйича қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарамиз:

1) 10 дона – 10 000 сўмдан ой бошига қолдиқ;

2) 20 дона – 8 000 сўмдан келиб тушган;

3) 20 дона – 9 000 сўмдан келиб тушган.

50 дона материални жами ҳисобдан чиқариш суммаси 440 000 сўм (10 х 10 000 + 20 х 8 000 + 20 х 9 000).

 

Инвентарь ва хўжалик анжомлари

Улар айланма маблағлар таркибига кириб, арзон баҳоли ва тез эскирувчан меҳнат воситаларидир.

Ушбу тоифадаги материаллар 2 та ўзига хос аломатга эга (21-сон БҲМСнинг 99-банди):

● хизмат муддати – 1 йилдан ортиқ бўлмаган;

қиймати – хизмат муддатидан қатъи назар, бир бирлигини сотиб олиш вақтида ЭКИҲнинг 50 бараваригача. 2019 йил 1 сентябрдан – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача (21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон Фармоннинг 1-банди, 2-банди «б» кичик банди).

Ҳисоб сиёсатида инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибида ҳисобга олиш учун буюмлар қийматининг қуйироқ чегарасини белгилашингиз мумкин.

Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар, қуйидагилар ҳисобини 1080-счётда инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибида юритинг:

● махсус асбоблар ва мосламалар;

● махсус кийим ва пойабзал;

● кўрпа-тўшаклар;

● ёзув-чизув анжомлари;

● ошхона ва овқатланиш хонаси инвентари, сочиқ-дастурхонлар;

● қуриш харажатлари қурилиш-монтаж ишлари таннархига киритиладиган вақтинчалик (титулсиз) иншоотлар, мосламалар ва қурилмалар;

● фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлган алмаштириладиган ускуналар;

● ов қуроллари (траллар, ёйма тўрлар, тўрлар, анжомлар, мережлар ва ҳ.к.).

Бундай мол-мулкни фойдаланишга топшираётганда унинг қийматини тўлалигича ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқаринг. Ундан фойдаланилишини назорат қилиш учун бир вақтнинг ўзида қийматини 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик анжомлари» балансдан ташқари счётида акс эттиринг.

Инвентарь ва хўжалик анжомлари яроқсиз ҳолга келса, ҳисобдан чиқариш далолатномаси асосида уларни балансдан ташқари счётдан ҳисобдан чиқаринг.

 

1-МИСОЛ. Ошхона инвентарини ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш

Умумий овқатланиш корхонаси 10 млн сўмлик ошхона инвентарини харид қилиб, фойдаланишга топширди.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Дебет

 

Кредит

 

Ошхона инвентари кирим қилинди

 

10 000

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик анжомлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Ошхона инвентари фойдаланишга топширилди

 

10 000

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик анжомлари»

 

Инвентарь балансдан ташқарида акс эттирилди

 

10 000

 

014Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик анжомлари»

 

 

 

Яроқсиз инвентарь ҳисобдан чиқарилди

 

10 000

 

 

 

014Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик анжомлари»

 

 

 

Инвентарнинг ҳар бир бирлиги қиймати харид қилиш пайтида 10 ЭКИҲдан ошса, унинг қийматини кечиктирилган харажатларга киритишингиз ва қуйидаги 2 та усулдан бири ёрдамида аста-секин ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқаришингиз мумкин:

● тенг маромли;

● ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ҳажмига мутаносиб.

Танланган усулни ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.

 

2-МИСОЛ. Қурилиш учун бостирмани ҳисобга олиш ва кечиктирилган харажатларга ҳисобдан чиқариш

Қурилиш ташкилоти объект қурилиши даврида қурилиш материалларини сақлаш учун бостирма қурди. Бостирма қиймати – 12 000 минг сўм. Капитал объектни қуриш, тегишинча, бостирмадан фойдаланиш муддати – 2 йил. Капитал объектни қуриш қиймати – 1 200 000 минг сўм.

Биринчи йил давомида ҳар ойда 60 000 минг сўмлик, иккинчи йил давомида 40 000 минг сўмлик бажарилган ишлар далолатномаси расмийлаштирилади.

Ташкилот бостирмани вақтинчалик иншоот сифатида 1080-счётда ҳисобга олиб, унинг қийматини кечиктирилган харажатларга киритди.

I вариант – бостирма қиймати тенг маромда ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилади

Ташкилот ҳар ой 500 минг сўмдан (12 000 / 24 ой) ҳисобдан чиқаради.

II вариант – бостирма қиймати бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилади

Ташкилот қурилишнинг биринчи йили давомида ҳар ой 600 минг сўмдан (12 000 / 1 200 000 х 60 000) ҳисобдан чиқаради.

Ташкилот иккинчи йил давомида ҳар ой 400 минг сўмдан (12 000 / 1 200 000 х 40 000) ҳисобдан чиқаради.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

дебет

 

Бостирма қиймати кечиктирилган харажатларга ҳисобдан чиқарилди

 

12 000

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик анжомлари»

 

2 йил давомида ҳар ой ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди

 

500

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

Қурилишнинг биринчи йили давомида ҳар ой ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди

 

600

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

Қурилишнинг иккинчи йили давомида ҳар ой ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилди

 

400

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

 

Кўриб турганимиздек, ҳисобдан чиқаришнинг турли усулларидан фойдаланганда харажатларни ҳисобдан чиқариш суммалари фарқланади.

Тенг маромли ҳисобдан чиқариш усулида ҳар йили қурилишда 6 000 минг сўм (500 х 12) ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилади.

Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб ҳисобдан чиқариш усулида ишлаб чиқаришга қуйидагича ҳисобдан чиқарилади:

биринчи йил учун – 7 200 минг сўм (600 х 12);

иккинчи йил учун – 4 800 минг сўм (400 х 12).

Танланган усул харажатлар суммасига, бинобарин, фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага ҳам таъсир кўрсатиши сабабли уни ҳисоб сиёсатида албатта акс эттиринг.

 

Қайтариладиган чиқиндилар

Ишлаб чиқариш жараёнида чиқиндилар, яъни дастлабки истеъмол хоссаларини йўқотган материаллар қолдиқлари ҳосил бўлади.

Айни вақтда ҳали улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ёки реализация қилиш мумкин бўлса, улар қайтариладиган чиқиндилар ҳисобланади.

Қайтариладиган чиқиндиларни бошқа материаллар сифатида 1090-«Бошқа материаллар» счётида акс эттириб, ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатларни ушбу суммага камайтиринг.

Уларни қуйидагича баҳолаш мумкин:

● чиқиндилардан асосий ёки ёрдамчи ишлаб чиқаришда, бироқ кўпроқ харажат қилган ёки камроқ тайёр маҳсулот чиқарган ҳолда фойдаланиш мумкин бўлса, эҳтимолий фойдаланиш нархида;

● улар четга реализация қилинса, реализация қилиш нархида.

 

МИСОЛ. Қайтариладиган чиқиндиларни ҳисобга олиш

Тикув корхонаси 15 000 минг сўмлик газламани ишлаб чиқаришга берди. Бичгандан кейин 10 кг қийқим қолди, унинг ҳар бир килограмми 10 000 сўмга баҳоланди.

Улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ёки реализация қилиш мумкин.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Газлама ишлаб чиқаришга берилди

 

15 000 000

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

Ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатлар қийқим қийматига камайтирилди

 

100 000

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

                                      

 «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 


Давоми бор.         

*Давоми. Боши «СБХ»нинг 16.07.2019 йилдаги 29 (1301), 23.07.2019 йилдаги 30 (1302), 2.09.2019 йилдаги 36 (1308), 17.09.2019 йилдаги 38 (1310)-сонларида.

Прочитано: 812 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика