Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 39 / Ходимлар билан ҳисоблашиш

Касаллик варақаси бўйича ҳисоблашларнинг айрим жиҳатлари

 

Ходима касаллик варақасини 2019 йилнинг 29 июлида очтирди ва 3 августда ёптирди. Июль ойида мукофот ва ишланган кунлар учун йўлкира компенсацияси ҳисобланди.

Касаллик варақаси бўйича ҳисоблашларда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича таътил ойларида ҳисобланган мазкур тўловлар ҳисобга олинадими?

 

– Саволга жавоб жорий ойда қандай мукофот ҳисоблангани ва йўлкира компенсацияси лавозим маошига қўшимча тўлов бўлиб ҳисобланадими-йўқми, шунга боғлиқ бўлади.

Ўртача ойлик иш ҳақи миқдори вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олинган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб аниқланади (АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 52-банди). Бу ўринда меҳнатига вақтбай ҳақ тўланадиган ходимларга нафақа ҳисоблаб чиқариш учун ойлик иш ҳақи меҳнатга қобилиятсизлик бошланган кунгача доимий равишда олиб келинган қўшимча ва устамаларни қўшган ҳолда ва олдинги 12 ой учун ҳисоблаб чиқарилган ўртача ойлик мукофотлар суммаси ҳисобга олинади.

Ойлик мукофотлар ва компенсация тўловлари, шу жумладан йўлкира тўловлари иш ҳақига қўшилади.

Бир марталик мукофот ҳисобланган тақдирда эса у келгуси ойда меҳнатга қобилиятсизлик кунларига нафақани белгилаш учун ўртача ойлик мукофотларни (1/12) ҳисоб-китоб қилишга қўшилади.

 

МИСОЛ. Ходима 2019 йилнинг 29 июлидан 3 августига қадар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича таътил олади. Ходимага 2 000 минг сўм миқдорида маош белгиланган, қатнов тусига эга бўлган ишлар учун ҳар ойда 1 000 минг сўм устама тўланади. Бундан ташқари, 8 Март ва Наврўз байрамларига умумий ҳисобда 1 200 минг сўм қийматида мукофотлар тўланган. Июль ойида 1 500 минг сўмлик бир марталик мукофот ва ишланган вақтга мутаносиб тарзда қатнов тусига эга бўлган ишлар учун 700 минг сўм ҳисобланган.

Тайинланган нафақанинг маошга нисбатан фоизлардаги миқдори – 80%.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик таътили бошланишидан олдинги 12 ой учун олинган тарифга қўшимча тўловлар (1/12 қисми) ҳисоб-китоб ойидаги иш ҳақига қўшилади.

Июль ойи учун вақтинча меҳнатга қобилиятсизликка доир касаллик варақаси бўйича тўлов учун ўртача иш ҳақи 3 100 000 сўмни ташкил этади ((2 000 000 + 1 000 000) + (1 200 000) / 12).

Август ойи учун вақтинча меҳнатга қобилиятсизликка доир касаллик варақаси бўйича тўлов учун ўртача иш ҳақи 3 225 000 сўмга тенг (3 000 000 + (1 200 000 + 1 500 000) / 12).

Ўртача кунлик иш ҳақи ўртача ойлик иш ҳақини маош олинган даврдаги график бўйича иш кунларининг сонига бўлиш йўли билан аниқланади. 2019 йил июлда – 23 иш куни. Ўртача кунлик иш ҳақи 134 782,61 сўмни (3 100 000 / 23) ташкил этади.

2019 йил августда – 22 иш куни, ўртача кунлик иш ҳақи – 146 590,91 сўм (3 225 000 / 22).

Кунлик нафақа ўртача ойлик иш ҳақи ва нафақанинг маошга нисбатан тайинланган миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.

Нафақанинг умумий суммаси кунлик нафақани 29 июлдан 3 августга қадар давом этган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ўтказиб юборилган иш кунларининг сони – 3 иш кунига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Июль ойида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасининг миқдори 323 478,26 сўмни (134 782,61 х 3 х 80%) ташкил этади.

1 августдан 2 августгача бўлган давр учун вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси – 234 545,46 сўм (146 590,91 х 2 х 80%).

Барча нафақанинг миқдори 558 023,72 сўмга (323 478,26 + 234 545,46) тенг бўлади.

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 708 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика