Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 39 / Божхона

Узумини енгу, боғини ҳам суриштиринг

 

Мамлакатимиз мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда хорижда ўз довруғига эга бўлиб бормоқда. Биргина Навоий вилоятида жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида тадбиркорлар томонидан 19,4 млн АҚШ долларилик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,6 фоизга кўпдир.

 

Ҳудуднинг табиий иқлими, унумдор ерлари, қолаверса меҳнаткаш деҳқонларининг меҳнат маҳсули эвазига Навоийдан асосан майиз, бодом, пиёз, помидор, ўрик, ловия, узум каби жами 42 турдаги маҳсулотлар экспорт қилинган.

Ташқи иқтисодий фаолиятни юритаётганларга ҳар томонлама маслаҳат ва кўмак бериш мақсадида вилоят божхоначилари бевосита ҳудудларга чиққан ҳолда экспортчи корхоналар фаолияти билан яқиндан танишишмоқда, экспорт фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган тадбиркорларга йўл-йўриқлар кўрсатишмоқда. 

Яқинда бундай амалий ёрдам Хатирчи тумани тадбиркорларига кўрсатилди. Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилда туманда 331 гектар майдонга сабзавот, 118 гектар майдонга полиз маҳсулотлари, шунингдек 1 163 гектар майдонга кунжут ва тариқ маҳсулотлари такрорий экин сифатида экилган. Бундан ташқари, Хатирчида етиштириладиган майизлар бутун дунёга машҳур. Айни дамларда тумандан айнан шу каби маҳсулотлар ҳосилини йиғиб олиб, экспорт қилиш ишлари жадал равишда олиб борилмоқда.

Учрашувлар давомида «Омонов Дилмурод боғи», «Муродулло бобо даласи», «Элёр Қўлдош саховати», «Зар Муқаддас барҳаёт» фермер хўжаликларига борилиб, экспорт фаолияти бўйича тушунтиришлар берилди.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 558 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика