Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 39 / Божхона

Божхоначи – экспортёрга кўмакчи

 

Экспортёрларни рағбатлантириш мақсадида кейинги йилларда товар ва хизматларни чегарадан ўтказишда бир қатор енгилликлар берилмоқда. Хусусан, ривожланган давлатлар тажрибаси асосида республикамизда товарлар экспортини амалга оширишда экспортёрлар бир қатор божхона тўловларидан озод қилинди, экспорт контрактларини божхона органларида ҳисобга қўйиш амалиёти бекор қилинди.

 

Самарқанд вилоятида экспорт маҳсулотларининг божхона расмийлаштирувида экспортёрларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида бу амалиёт бир иш кунида бажарилмоқда. Шунингдек, барча божхона постларида бу иш дам олиш ва байрам кунларисиз ташкил қилинмоқда.

Яратилган қулай шарт-шароитлар туфайли биргина Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида 2019 йилнинг 1 август ҳолатига экспорт қилувчи корхоналар сони 16 тага етган. Бу корхоналар томонидан 4 млн АҚШ долларидан ортиқ саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортга чиқарилган.

Туманда етиштириладиган ипак қуртини йиғиш ва қайта ишлаш ҳамда ярим тайёр маҳсулотни экспортга чиқарувчи «Samarkand silk AO» корхонасида 1,5 млн долларлик замонавий стандарт талабларига мос келадиган ипак қуртини қайта ишлаш ва тола ишлаб чиқариш ускуналари ўрнатилган. Натижада бу ерда 70 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида корхона томонидан 978 минг долларлик маҳсулотлар Эрон ҳамда Хитойга экспорт қилинди.

Корхона товарларни четга экспорт қилишда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги «Улуғбек» ТИФ божхона пости ходимлари амалий ёрдам кўрсатишмоқда.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 628 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика