Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 12 / Хўжалик юритиш қоидалари

Муҳр ишончнома ўрнини босмайди

 

Россия супермаркетларида ҳар бир дўкон омбори мудирига дўкон рақами туширилган муҳр берилади. Ишончнома бериш ўрнига етказиб берувчиларнинг юкхатлари ва ҳисобварақ-фактураларига шу муҳр босилади, бунда етказиб берувчиларнинг ҳужжатларига омбор мудири имзоси ва Ф.И.О. кўрсатилади.

Ўзбекистон резиденти – МЧЖ ишончнома бериш ўрнига ҳар бир дўкон омбори мудири учун дўкон рақами туширилган шунга ўхшаш муҳр ясаттириши мумкинми?

 

Юридик шахс ишончномани ваколатли шахс муҳрига алмаштиришга ҳақли эмас.

Корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчилардан товар-моддий бойликларни олиш учун ишончли шахсга берилган ёзма ваколат ишончнома деб тан олинади (АВ томонидан 27.05.2003 йилда 1245-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом). Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар корхона ихтиёрига кўра ёхуд тасдиқланган шаклда расмийлаштирилади (Низомга 1, 2-иловалар). Тегишинча, корхона ишончноманинг белгиланган шаклидан фойдаланиши шарт эмас. Бироқ у албатта ёзма кўринишда тақдим этилиши керак.

 

Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1028 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика