Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 08 / ҚҚС ҳақида

Қайтариладиган тара бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш

 

Таркибий бўлинмаларимиз аҳолига суюлтирилган углеводород газини реализация қилади. Газ 20%лик ҚҚС билан реализация қилинади. Газни маиший газ баллонларида етказиб берамиз. Баллонлар шартнома асосида истеъмолчига тўловсиз вақтинча фойдаланишга берилади. Маиший газ баллонларисиз суюлтирилган углеводород газини етказиб беришнинг имкони йўқ, яъни баллонлардан солиқ солинадиган оборот мақсадида фойдаланилади. Таркибий бўлинмаларимиз уларни тай­ёрловчи заводдан ҚҚС билан сотиб олади.

Улар тайёрловчи заводдан маиший газ баллонларини сотиб олиш чоғида тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақлими?

 

– Сизнинг ҳолатда маиший газ баллонлари – қайтариладиган тара. Қайтариладиган тара маҳсулот солиб жўнатилган, қиймати ушбу маҳсулот қийматига киритилмайдиган ҳамда шу маҳсулотни етказиб бериш учун тузилган шартномада (контрактда) белгиланган шартларда ва муддатларда маҳсулот етказиб берувчига қайтарилиши лозим бўлган тарадир.

Қайтариладиган тара ҚҚС солиш мақсадида товарларни реализация қилиш обороти бўлмайди. Агар тара белгиланган муддатда қайтарилмаса, бундай тарани бериш солиқ солинадиган оборотга киритилади (Солиқ кодексининг 199-моддаси 2-қисми 4-банди).

Сиз баллонларни харид қилиш чоғида олинган кирувчи ҚҚСни ҳисобга олишнинг барча шартларига риоя этгансиз (Солиқ кодексининг 218-моддаси):

1) корхонангиз ва унинг таркибий бўлинмалари – ҚҚС тўловчилар;

2) қайтариладиган тарадан (баллонлар) солиқ солинадиган оборотлар мақсадида фойдаланилмоқда;

3) баллонларни тайёрловчи завод томонидан ёзилган, ҚҚС ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактура мавжуд.

Маиший газ баллонлари учун тайёрловчи заводга тўланган (тўланиши лозим бўлган) ҚҚС суммасини ҳисобга олишингиз мумкин.

Соддалаштирилган ҚҚС тўловчилар олинган товарлар, ишлар, хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли эмас (Солиқ кодексининг 226-3-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1158 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика