Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 08 / Жавоб берамиз

Полиэтилен пакетлар – упаковками ёки товар?

 

Жорий йилнинг 1 январидан полиэтилен пакетларни текинга бериш мумкин эмас.

Полиэтилен пакетларни реализация қилиш билан боғлиқ операция бухгалтерия ҳисобида ва солиқ солишда қандай акс эттирилиши керак?

 

– Полиэтилен пакетларни реализация қилиш билан боғлиқ операцияга товарни реализация қилиш сифатида қараш керак. Товарлар – бошқа юридик ёки жисмоний шахслардан харид қилинган (олинган) ва ташкилотнинг одатдаги фаолияти давомида қўшимча ишлов беришсиз сотиш ёки қайта сотиш учун мўлжалланган активлар (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 5-банди «д» кичик банди).

Бухгалтерия ҳисоби. Полиэтилен пакетларни 2920-«Чакана савдодаги товарлар» счётига кирим қилиш (Йўриқноманинг 146-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова), уларни реализация қилишдан тушган тушумни эса ­9020-«Товарларни сотишдан даромадлар» счётида ҳисобга олиш лозим (Йўриқноманинг 377-банди).

Солиқ солиш. Полиэтилен пакетларни реализация қилишдан тушган тушум солиқ солиш тизимига қараб фойда солиғи солиш мақсадида жами даромадга ёки ЯСТ солиш мақсадида ялпи тушумга киритилади (Солиқ кодексининг 129, 355-моддалари). Сотиш нархи таннархдан паст бўлса, солиқ солинадиган базага таннарх (олиш қиймати) киритилади.

ҚҚС тўловчиларнинг мазкур оборотига ушбу солиқ ҳам солинади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 2105 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика