Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 04 / Паспорт масалалари

Ўзбекистонликлар учун халқаро паспортлар

 

2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсат ёзуви стикерини расмийлаштириш тартиби бекор қилиниб, хорижга чиқиш учун биометрик паспортлар жорий этилди (16.08.2017 йилдаги ПФ-5156-сон Фармоннинг 2-банди). Яъни энди Ўзбекистон фуқароларига 2 турдаги – ички ва хорижга чиқиш учун паспорт расмийлаштирилади.

Ортиқча хавотир уйғотмаслик учун Тошкент шаҳар ИИББ қуйида келтирилган энг кўп учрайдиган муҳим саволларга жавоб берди.

 

– Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг кўриниши қандай бўлади?

– Хорижга чиқиш учун биометрик паспорт тўқ қизил рангда бўлиб, 48 саҳифадан иборат. Хорижга чиқиш паспорти варақларига мамлакатимизнинг диққатга сазовор тарихий жойлари ва архитектура ёдгорликлари тасвири туширилган. Бундан ташқари, уни тайёрлашда сув белгилари, ранги ўзгарувчан бўёқ, товланиш эффекти, металл билан қопланган ҳимоя ипи, ламинатланган плёнкадан фойдаланилган, шунингдек электрон чип ўрнатилган.

– Хорижга чиқиш паспортининг хорижга вақтинча чиқиш учун рухсат ёзуви стикери олдида қандай афзаллиги бор?

– Рухсат ёзуви стикерлари 2 йилга бериларди. Хорижга чиқиш паспортлари 10 йил амал қилади. Хорижга тез-тез чиқувчи фуқаролар учун бу қўшимча қулайлик яратади. Бунинг устига, ушбу паспорт халқаро стандартларга мувофиқ келади.

 

– Хорижга чиқиш мақсадида биометрик паспорт олиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

– Президентнинг 26.12.2018 йилдаги Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни назарда тутувчи қарорига мувофиқ, хорижга чиқиш мақсадида биометрик паспортни расмийлаштириш учун вақтинча чиқишда йиғиш пунктига қуйидагилар тақдим этилади:

♦ 2 нусхада белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

♦ биометрик паспорт ёки 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик гувоҳномасининг нусхаси ва асл нусхаси;

♦ ҳарбий ёки қайд этиш гувоҳномаси (ҳарбий хизматга мажбурлар учун) нусхаси;

♦ 3,5 см x 4,5 см ўлчамли 2 та фотосурат;

♦ хорижга чиқиш учун илгари берилган биометрик паспорт (мавжуд бўлганда);

♦ ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш учун биометрик паспорт ашёвий далил сифатида олиб қўйилганда);

♦ фуқаронинг хорижга чиқиши учун ота-онаси, васийлари (ҳомийлари)нинг нотариал тасдиқланган розилиги (вояга етмаган шахслар учун);

♦ фуқарони кузатиб борувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти (вояга етмаган шахслар учун);

♦ давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

15–18 ёшдаги фуқаролар вояга етмаган шахснинг мустақил равишда чиқишига ота-онаси, васийлари (ҳомийлари)нинг нотариал тасдиқланган розилиги мавжуд бўлганда кузатувчисиз хорижга чиқишлари мумкин.

 

– Фотосуратга алоҳида талаблар қўйиладими?

– Бош кийимда (юзнинг бир қисмини ёпиб қўювчи кийим элементларида), рангли линзалар, кўзойнак тақиб суратга тушишга йўл қўйилмайди.

 

– Хорижга чиқиш мақсадида биометрик паспорт олганлик учун қанча миқдорда давлат божи тўланади?

– Хорижга чиқиш паспорти олиш учун давлат божи қуйидаги миқдорни ташкил этади:

♦ ЭКИҲнинг 120%и (1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра – 243 276 сўм);

♦ ЭКИҲнинг 80%и (162 184 сўм) – 16 ёшга тўлмаган болалар учун;

♦ ЭКИҲнинг 100%и (202 730 сўм) – ёшидан қатъи назар, Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун.

 

– Нима сабабдан хорижга чиқиш паспорти учун давлат божи суммаси рухсат ёзуви стикери учун давлат божидан юқори?

– Хорижга чиқиш паспорти олиш учун давлат божи ЭКИҲнинг 120%ига тенг, у 10 йилга берилади. Рухсат ёзуви стикери учун давлат божи суммаси ЭКИҲнинг 50%ини ташкил этган, 2 йилга берилган. Илгари фуқаро Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (паспорт столига) 10 йилда 5 марта мурожаат қилишига тўғри келган, бу вақтда давлат божи суммаси ҳам ошиб, 10 йилда ЭКИҲнинг ­250%ига етган.

 

– Хорижга чиқиш паспорти қанча муддат ичида тайёрлаб берилади?

– Хорижга чиқиш учун биометрик паспорт 10 иш куни ичида тайёрлаб берилади.

 

– Хорижга чиқиш паспорти қанча муддат амал қилади?

– Хорижга чиқиш учун биометрик паспорт қуйидаги амал қилиш муддати билан фуқароларга берилади:

♦ 2 йил – туғилган кунидан 1 ёшигача;

♦ 5 йил – 1 ёшидан 16 ёшигача;

♦ 10 йил – 16 ёшдан катта шахсларга.

 

– Рухсат ёзуви стикери бўлган биометрик паспортлар бўйича қайси вақтгача мамлакатдан ташқарига чиқиш мумкин бўлади?

– Хорижга чиқиш учун ҳозирги паспортлардан 2021 йил 1 январгача фойдаланса бўлади. 2019 йил 1 январгача расмийлаштирилган стикерлар уларда кўрсатилган муддатгача амал қилади. 2019 йилдан рухсат ёзуви стикерини бермайдилар, олиc хорижга чиқиш учун хорижга чиқиш паспорти олиш керак бўлади.

 

– Хорижга чиқмоқчи бўлган қизлар суҳбатдан ўтиши керакми?

– 2018 йил июндан 18–35 ёшдаги аёллар билан суҳбат ўтказиш бекор қилинган. Улар умумий асосларда чиқиш визасини оладилар.

 

Бўлимни Алла Ромашко олиб боради.

Прочитано: 1041 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика