Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 04 / Паспорт масалалари

Ўзбекистонга хуш келибсиз: мамлакатимиз виза тизими соддалаштирилмоқда

 

Президентнинг 5.01.2019 йилдаги ПФ-5611-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

 

Ҳужжатда давлатимиз виза режимини анча соддалаштириш назарда тутилган. 

Биринчидан, 2019 йил 1 февралдан бошлаб 45 та мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистонга кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланмоқда.

Тақдим этилган рўйхатдан келиб чиқилса, Австралия, Австрия, Буюк Британия, Дания, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Финляндия ва Швейцария фуқаролари учун:

♦ визасиз режимнинг жорий этилиши анча тезлаштирилган . Аввалига 2021 йилдан бошлаб белгилаш режалаштирилган эди (2.12.2016 йилдаги ­ПФ-4861-сон Фармон). Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, ГФРдан келган туристларга 2019 йил 15 январдан бошлаб кириш визаси керак бўлмайди;

♦ мамлакатимизга ташрифдан мақсад муҳим эмас. Аввалига фақат туристик мақсадда визасиз киришга рухсат бериш кўзда тутилган эди (2.12.2016 йилдаги ПФ–4861-сон Фармон). Шу тариқа, улар учун 30 кунлик муддат Ўзбекистонда визасиз бўлишнинг ягона шарти бўлиб қолмоқда.

Бельгия, Польша, Венгрия, Португалия ва Чехия фуқаролари учун яхши янгиликлар бор. Визасиз режим аввалроқ «очилишидан» ташқари, уларнинг ёшига (фақат 55 ёшга тўлган фуқаролар учун мўлжалланган эди, таҳр.) ва киришдан мақсадига (туризм мақсадида бўлиши кўзда тутилган эди, таҳр.) доир шартлар қўйилмайди.

Иккинчидан, 2019 йил 1 февралдан бошлаб фуқаролари электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлган мамлакатлар рўйхати кенгайтирилади. Тасдиқланган рўйхатда 76 та давлат бор. Бунда ТИВ зарурат туғилганда айрим мамлакатлар фуқаролари «Е-виза» олишини вақтинча, 30 кунгача бўлган муддатга чеклаб қўйиши мумкин.

 

Маълумот учун. Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПФ–5326-сон Фармони билан 39 та мамлакат фуқароларига e-visa.gov.uz портали орқали соддалаштирилган тартибда кириш визасини расмийлаштириш имконияти берилган. Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, айни пайтда 51 та давлат вакиллари ушбу опциядан фойдаланишлари мумкин.

 

Электрон виза хорижий фуқарога бир марта кириб, мамлакатимизда 30 кунгача бўлиш ҳуқуқини беради. У икки иш куни ичида (мурожаат қилинган кунни ҳисобламаганда) расмийлаштирилади.

Учинчидан, 2019 йил 15 мартдан бошлаб электрон кириш визаларининг янги турлари пайдо бўлади. Улар «оддий» электрон визалардан қуйидаги жиҳатлари билан фарқланади:

♦ амал қилиш муддати – 30 кун, стандарт виза 90 кун амал қилади (уни олган хорижий фуқаронинг Ўзбекистонда 30 кун муддат бўлиши билан чалкаштирманг, таҳр.);

♦ бир марталик эмас, яъни вариантлар – икки марталик ва кўп марталик визалар таклиф этилади (стандарт электрон виза – бир марталик);

♦ умумий (20 АҚШ доллари) миқдорга нисбатан юқори бўлган консуллик йиғими: икки марталик виза – 35 АҚШ доллари, кўп марталик виза 50 АҚШ долларига расмийлаштирилади.

Тўртинчидан, хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун 5 та янги (электрон бўлмаган) кириш визалари тоифалари жорий этилади – «Vatandosh», «Student visa», «Academic visa», «Medical visa», «Piligrim visa». Визалар Ўзбекистонга ташриф буюриш муддатлари ва шартлари бўйича фарқ қилади (Рўйхат, ПФ-5611-сон Фармонга ­5-илова).

Хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистонга кириши тақиқланган бўлса, виза бермасликлари мумкин. Бир ой муддатда санаб ўтилган визаларнинг турларини жорий этишга доир зарур ташкилий чора-тадбирлар кўрилади.

 

Олег Заманов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 336 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика