Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 02-03 / Ёнғин хавфсизлиги

Бемаврид чиққан учқун ҳам ортиқча

 

Бу йилги қиш мамлакатимизда нисбатан мўътадил келган бўлса-да, лекин уй ва квартираларни иситишга барибир эҳтиёж бор. Бу мавсумда аксарият фуқароларимиз хонадонларини қўшимча равишда иситиш чораларини кўрадилар.

Хонадонлардаги иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш борасидаги назорат ИИВ Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари зиммасига улкан вазифалар юклайди.

Бугунги кунда мазкур хизмат томонидан Президентимизнинг 2018 йил 12 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2018–2019 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, ҳукуматнинг 2018 йил 1 ноябрдаги «Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги томонидан тузилиб, аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тегишли режалар асосида жойларда бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Дарҳақиқат, ис газидан заҳарланиш ва ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар асосан табиий газ, муқобил ёқилғи ва иситиш печларидан фойдаланишда техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик, газ тармоғига нотўғри уланиш, иситиш мақсадида газ плиталарининг ёқиб қўйилиши, хонадонларда очиқ оловдан фойдаланиш ва дудбуронлар носозлиги оқибатида келиб чиқаётир.

Кўп қаватли уйларда олиб борилган профилактик тадбирларда 4 746 та ностандарт шланглар орқали газ мосламаларига уланганлик, 17 маротаба ноқонуний равишда газ сўрғичларидан фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилган. Тадбирлар давомида тегишли идора вакиллари билан ҳамкорликда носоз дудбурон ва печларнинг 661 та хавфсизлик автоматикалари таъмирланишига эришилган.

Ўтган йил давомида республика ҳудудида жами 10 мингдан ортиқ ёнғин қайд этилиб, ушбу ёнғинларда 100 нафардан ортиқ инсон ҳалок бўлган ва 300 нафардан ортиқ киши тан жароҳати олган. Аҳоли орасида тушунтириш ишлари самарали йўлга қўйилгани сабабли ёнғинлар, улар оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар сони 2017 йилдагига нисбатан бирмунча камайгани кузатилади.

ИИВ томонидан бошқа тегишли ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда барча йўналишлардаги ишларни чуқур таҳлил асосида ташкиллаштириб, юртимизда ёнғин хавфсизлигини пухта таъминлаш йўлида керакли чора-тадбирларни қўллаб, ёнғинларнинг олдини олиш, содир бўлганларини тезда бартараф этиш, республикада мавжуд ёнғин ўчириш гарнизонлари моддий-техник базасини бойитиш, тизим фаолиятига янги, замонавий ўт ўчириш анжомлари, техникалари харид қилиш ва уларни жанговар ҳисобга қўйиш ишларини амалга ошириш давом эттирилади.

 

Муҳаммаджон Норбоев,

ЎзМТРК ЁХБ кичик инспектори, сафдор.

Прочитано: 1087 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика