Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 02-03 / Ўз уйинг – ўлан тўшагинг

УКХ: навбатдаги тажриба ўтказилади

 

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида кўп хонадонли уй-жой фондини бошқаришни такомиллаштириш бўйича тажриба ўтказилади.

 

Ушбу тажриба уй-жой коммунал хизматлари сифатини янада яхшилашга қаратилган бўлиб, кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш соҳасига бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этишга хизмат қилади. Лойиҳани амалга ошириш Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида (4.01.2019 йилдаги 5-сон) кўзда тутилган.

Тажриба доирасида пойтахтимизнинг Юнусобод тумани ҳокимлиги кўп хонадонли уй эгаларининг ваколатли шахслари билан ҳамкорликда танлов асосида умумий фойдаланиладиган кўп хонадонли уйларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш билан шуғулланувчи компанияларни саралаб оладилар. Бинолар мулкдорлари ва бошқарувчи компания ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида тартибга солинади. Унинг шартлари ижроси ҳар икки томон учун ҳам мажбурий ҳисобланади. Бунда мажбурий тўловлар миқдори истиқомат қилувчиларнинг умумий мажлисида белгиланади.

Ўз навбатида, бошқарувчи компаниялар ошкора ишлаш, турар жой мулкдорлари олдида ҳисобот беришга мажбурдирлар. Улар истиқомат қилувчилар номидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш ҳамда умумий бинони сақлаш учун ўз вақтида тўланмаган мажбурий тўловларни ундириш ҳуқуқига эга бўлади. Бундан ташқари, бошқарувчи компанияларга солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда банкдан имтиёзли кредит олиш имконияти берилади.

 

ЎзА материаллари асосида.

 

Прочитано: 1038 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика