Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 02-03 / Ўз уйинг – ўлан тўшагинг

Маиший чиқиндилар учун тўлов интизоми мустаҳкамланмоқда

 

Маълумки, Президентимизнинг «Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (22.11.2018 йилдаги 5580-сон) кўра, 1 январдан эътиборан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловлар тўланишини таъминлаш вазифаси билан энди Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси шуғулланмоқда.

 

Бюронинг Косонсой туман бўлими томонидан А.Жомий МФЙда ташкил этилган тадбирда ҳудудларда тўпланаётган маиший чиқиндиларни вақтида тўплаш ва аҳоли яшаш масканларидан олиб чиқиб кетиш бошқа ҳудудларда бўлгани каби бу ерда ҳам ўта муҳим вазифа эканлиги қайд этилди.

Салкам 2 400 нафар аҳоли истиқомат қилаётган маҳаллада маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари учун шартномалар тузилган. Жорий йилнинг 1 январига қадар ҳудудда фақатгина 150 хонадон «Тоза ҳудуд» давлат УК туман филиали билан шартнома имзолаган холос. Ҳозирда маҳаллада ҳафтасига икки маротаба «сигнал» системаси асосида хизмат кўрсатиш мақсад қилинган.

Таъкидлаш керакки, туман бўйича 23 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги салкам 11 900 хонадон билан шартномалар имзоланди. Ўтказилаётган учрашувларда давлат инспекторлари томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар аҳоли томонидан тўлов амалга оширилган ўтган ойдан кейинги ойнинг 10 санасидан кечикмай ягона транзит банк ҳисобварақларига тўлаши хабар қилинмоқда.

МИБ ҳамда «Тоза ҳудуд» ДУК ходимлари томонидан жойлардаги маҳаллаларда аҳоли орасида кенг тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.

Бойсун туманидаги 40 та МФЙнинг 25 тасига, яъни 70 минг аҳолига «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Албатта кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўз вақтида ундирилса, корхонанинг моддий таъминоти яхшиланиб, хизмат кўлами янада кенгайишига эришилади ва бу билан хизмат кўрсатиш ҳудуди ҳам кенгаяди.

 

ЎзА материаллари асосида.

 

Прочитано: 1224 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика