Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 01 / Хўжалик юритиш қоидалари

Шаклни мувофиқлаштиринг

 

Шуъба жамиятимиз 29.11.2010 йилда Зангиота туманида рўйхатдан ўтказилган. Президентнинг 20.07.2017 йилдаги ПҚ-3142-сон қарорига мувофиқ Зангиота тумани ҳудуди чегараси доирасида Тошкент тумани ажратиб чиқарилган ва алоҳида ташкил этилган. ШК Тошкент туманига ўтиб қолганлиги сабабли қайта рўйхатдан ўтиш учун ушбу туман Давлат хизматлари агентлигига ариза бердик. Агентлик ВМнинг 9.02.2017 йилдаги 66-сон қарорига иловада шуъба жамияти ташкилий-ҳуқуқий шакли йўқлигини рўкач қилиб, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этди.

Шуъба корхонаси қандай қилиб қайта рўйхатдан ўтиши мумкин?

 

– Қонун ҳужжатларида шуъба корхонаси ташкилий-ҳуқуқий шакли назарда тутилмаган.

Агар бир (асосий) хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ё бўлмаса бошқача тарзда иккинчи хўжалик жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бериш имконига эга бўлса, ушбу иккинчи хўжалик жамияти шуъба хўжалик жамияти ҳисобланади (ФКнинг 67-моддаси).

Яъни «шуъба корхонаси» корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳисобланмайди. Қонун чиқарувчи юридик шахсда бошқа юридик шахс иштирок этиши улушига қараб, хўжалик юритувчи субъектга ана шундай таъриф беради. ФКнинг 58-моддаси 2-қисми маъносидан келиб чиқилса, шуъба жамиятининг 3 тури мавжуд: акциядорлик жамияти, масъулияти чекланган жамият ва қўшимча масъулиятли жамият.

Шу тариқа, шуъба корхона уставида унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилмаган бўлса, таъсис ҳужжатларини қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш керак. Бунинг учун юқорида кўрсатилган ташкилий-ҳуқуқий шакллардан бирини танлаш лозим.

 

Сабоҳат Султонова, «Norma» МЧЖ эксперти.  

 

Прочитано: 250 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика