Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 01 / Хўжалик юритиш қоидалари

Курсларга турлича талаб қўйилади

 

Бизнинг МЧЖ дори воситалари билан чакана ва улгуржи савдо қилади. МЧЖ қошида фармацевтларни тайёрлаш, тил ва компьютер дастурлари билан ишлашга ўргатиш курсларини ўтказиш учун ўқув маркази очмоқчимиз.

МЧЖ бундай курсларни ташкил этишга ҳақлими ёки таълим хизматлари кўрсатиш учун алоҳида корхона очиш керакми?

 

Ҳа, бунга ҳақли.

Айни пайтда барча юридик шахслар (тижорат ва нотижорат) нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида фаолият юритиш ҳуқуқига эга. Бироқ мазкур фаолият тури лицензияланиши лозим.

Ушбу фаолиятни лицензиялаш тартиби Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 27.03.2018 йилдаги ­241-сон қарорига ­1-илова) билан белгиланган.

Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартиби алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатда (Низом, ВМнинг 14.06.2013 йилдаги 169-сон қарорига 1-илова) белгиланган. Чунончи, чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ўтказиш учун Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясига ариза билан мурожаат қилиш зарур (Низомнинг 3-банди).

Бироқ фармацевтларни тай­ёрлаш фуқаролар саломатлиги хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда давлат таълим стандартлари асосида амалга оширилади. Шу сабабли МЧЖ фармацевтларни тайёрлаш фаолияти билан шуғуллана олмайди деб ҳисоблаймиз.

 

Саодат Усмонова, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1063 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика