Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 01 / Хўжалик юритиш қоидалари

Рухсатнома учун регламент

 

Корхона балансида бино бор. Тегишли давлат органларидан рухсатнома олгандан сўнг уни қайта ихтисослаштириб, ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мослаб реконструкция қилмоқчимиз. Реконструкция пайтида бинодан фойдаланмаймиз.

Объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома олиш тартиби қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган?

 

– Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг (ВМнинг 15.08.2013 йилдаги ­225-сон қарорига 1-илова) 38-бандида объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома олиш зарурлиги белгиланган.

Рухсатнома Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ва туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари томонидан Давлат хизматлари марказлари орқали берилади. Уни бериш тартиби Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (ВМнинг 18.05.2018 йилдаги 370-сон қарорига 2-илова) билан белгиланган.

 

Сабоҳат Султонова, «Norma» МЧЖ эксперти.  

Прочитано: 141 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика