Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 01 / Юридик маслаҳатлар

Қувур ва фитинглар ҳам қурилиш материаллари ҳисобланади

 

Якка тартибдаги тадбиркор сантехника буюмларини (қувур ва фитинглар) сотади. ВМнинг 22.10.2018 йилдаги 850-сон қарорига мувофиқ, у 1.01.2019 йилдан кучга кирди, якка тартибдаги тадбиркорлар қурилиш материалларини реализация қилиши тақиқланди.

Қурилиш материаллари деганда сантехника буюмлари ҳам тушуниладими?

 

– Дарҳақиқат, ВМнинг 22.10.2018 йилдаги 850-сон қарорида Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати (1-илова) янги таҳрирда баён этилган (1.01.2019 йилдан кучга кирди). Янгиланган Рўйхатнинг 5-бандида белгиланишича, якка тартибдаги тадбиркор товарларни импорт қилиши ва улар билан чакана савдо қилиши (қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари, ўсимлик мойи, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, нефть маҳсулотларининг барча турлари, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмлар, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурлар, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика товарларини сотиш бундан мустасно) мумкин, бунда олиб кирилаётган товарларнинг нархи бир ойда 5 000 АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги керак.

Қонун ҳужжатларида қурилиш материалларининг рўйхати белгиланмаган. «Қурилиш материаллари ва буюмлари. Табиий радионуклидларнинг солиштирма самарали фаоллигини аниқлаш» халқаро стандартида (ЎзРСТ 30108-94, ДСТ 30108-94) ноорганик сочилувчан қурилиш материаллари (майдаланган тош, шағал, қум, цемент, гипс ва б.), қурилиш буюмлари (қоплама плиталар, табиий тошдан қилинган безак берувчи ва бошқа буюмлар, девор ғиштлари ва тошлари), шунингдек бевосита қурилиш материаллари сифатида ёки уларни ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида фойдаланиладиган саноат ишлаб чиқариши чиқиндилари қурилиш материаллари сифатида кўрсатилган.

Бироқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) статистик классификаторида пластмасса сантехника буюмлари (22.23.12 кодли) «Пластмассадан ясалган қурилиш буюмлари» умумий гуруҳига (22.23 кодли) киритилган.

Бинобарин, сантехника буюмлари қурилиш материаллари деб тан олиниши мумкин.

 

Сабоҳат Султонова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 51 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика