Norma.uz
Норма маслахатчи / 2019 йил / № 01 / Юридик маслаҳатлар

Текширув – фақат суд орқали

 

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишга мораторий жорий этилганлиги муносабати билан аксарият тадбиркорлар реализация қилинаётган товарлар, кўрсатилаётган хизматлар сифатига лозим даражада эътибор бермай қўйдилар, мувофиқлик сертификатлари тақдим этилмаяпти, товарларнинг нархлари кўрсатилмаган.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари (ИҲҲЖ) «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонун асосида тадбиркорлар фаолияти савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига мувофиқлигини текширишга ҳақлими? Агар ҳақли бўлса, қонунбузарликлар қандай расмийлаштирилади?

 

Йўқ, ҳақли эмас.

Давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг фаолияти жамоатчилик назоратининг объектидир («Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси).

Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишга 2 йил муддатга эълон қилинган мораторий (22.01.2018 йилдаги ПФ-5308-сон Фармоннинг 2-банди) жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунбузарлик далиллари ҳақидаги мурожаатлари асосида ўтказиладиган қисқа муддатли текширувларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Чунончи, Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари (ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 1-илова) ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари (ВМнинг 75-сон қарорига 2-илова) бузилганлиги аниқланган ҳолларда истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари истеъмолчилар манфаатини кўзлаб ва истеъмолчининг ўзи суд ёки назорат қилувчи органга мурожаат қилишга ҳақли.

Суд ёки ваколатли давлат органи мурожаатни унинг предмети бўйича кўриб чиқиш давомида тадбиркорлик субъектларига нисбатан тегишли текширувларни тайинлаши мумкин.

 

Азим Ажибеков, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 158 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика