Norma.uz

Турнақатор навбатлар тугади, энди ишингизни онлайн битиринг!

 

Ўтган йил мобайнида аҳолига 6 миллиoндан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Кўрсаткич ҳайратга солувчи, албатта, аммо хизматларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда олганлар бор йўғи 21%дан ортиғини (1 369 330 хизмат) ташкил этди. Тан олиш керак, интернетдан фойдаланувчи аҳоли сони 60%дан ошиқ (20 миллионга яқин)ни ташкил этувчи мамлакат учун ушбу кўрсаткични юқори деб бўлмайди. 

 

Шу боис, биз яна бир маротаба эслатиб ўтамиз, бугунги кунда барча фаолият турларини, ижтимоий соҳадан тортиб, то тадбиркорлик фаолиятигача, ўз ичига қамраб олган 140 га яқин давлат хизматларидан онлайн тарзда фойдаланишингиз мумкин.

Электрон хизматлар – осон ва қулай. Қимматли вақтингизни йўл ва навбатларга кетказишингизга ҳожат бўлмайди. Давлат божларини эса эндиликда «Payme» ва «Upay» каби тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин. Сизларга қулайлик яратиш мақсадида, тез орада «Click» тизими ҳам ишга туширилади.

Зарур бўлган давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш учун сиз энг яқин жойлашган Давлат хизматлари марказидан электрон рақамли имзо (ЭРИ) олишингиз керак бўлади. Ушбу имзо хизматдан фойдаланганингизда шахсингизни тасдиқлаш учун лозим.

Бундан ташқари, бугунги кунда бир қатор хизматларни олиш учун ЭРИ ҳам талаб этилмайди. Масалан, СТИР рақамингизни аниқлаш хизмати. Ўтган йил мобайнида Давлат хизматлари марказларига 521 950 бундай мурожаат келиб тушди, бундан 21 540 нафар фуқарогина ўз СТИР рақамини онлайн шаклда билиб олишди.

Дўстлар! Биз давлат хизматларини олиш жараёнларини сизлар учун осон бўлишини таъминлашга интиламиз. Биз сизлар учун ҳар доим очиқмиз ва барча саволларингизга жавоб беришга тайёрмиз. 

 

Давлат хизматлари агентлиги.

ЎзА.

Прочитано: 197 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика