Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 46 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Воситачилик қилиш усули

 

МЧЖ якка тартибдаги тадбиркор (ҳунарманд, фаолият тури – металл буюмлар тайёрлаш) ва металлдан иссиқхона қуришга буюртма берувчи (юридик шахс) ўртасида воситачилик қилмоқчи.

Якка тартибдаги тадбиркор иссиқхона қуриши мумкинми?

Воситачиликни шартноманинг қандай тури: пудрат шартномаси ёки воситачилик шартномаси билан расмийлаштириш мумкин?

 

Якка тартибдаги тадбиркор металл ва тунукадан буюмлар тайёрлаши ва уларни таъмирлаши мумкин (Рўйхатнинг 15-банди, ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарорига ­1-илова). Бинобарин, у металлдан иссиқхона қуришга ҳақли.

Якка тартибдаги тадбиркор ва иссиқхона буюртмачиси ўртасидаги воситачилигингизни пудрат шартномаси билан ҳам, воситачилик шартномаси билан ҳам расмийлаштириш мумкин.

Биринчи ҳолатда корхонангиз ва буюртмачи иссиқхона қуришга пудрат шартномаси тузади. Тузилган шартномада сиз ёрдамчи пудрат шартномасини тузишингиз учун чеклов белгиланмаслиги керак. Шунда сиз якка тартибдаги тадбиркор билан ёрдамчи пудрат шартномаси туза оласиз. Якка тартибдаги тадбиркор иш натижаларини сизга топширади, сиз эса ўз навбатида уларни буюртмачига топширишингиз керак бўлади. Бироқ бунда ёрдамчи пудратчининг (якка тартибдаги тадбиркорнинг) иши сифатсиз ёки камчиликларга эга бўлса, буюртмачи олдида сизнинг корхонангиз жавобгар бўлади (ФКнинг 634-моддаси).

Иккинчи ҳолатда иссиқхона буюртмачиси (комитент) корхонангизга (воситачига) иссиқхона қуриш учун воситачилик шартномаси тузишни топшириши мумкин (ФКнинг ­832-моддаси). Шартномани ўз номингиздан, бироқ комитент ҳисобидан тузасиз. Воситачи корхонангиз якка тартибдаги тадбиркор билан тузилган шартнома бўйича ҳуқуқларга эга бўлади ва зиммасига мажбурият олади. Воситачилик учун комитент сизга ҳақ тўлаши керак бўлади (ФКнинг ­833-моддаси).

 

Сабоҳат Султонова, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1074 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика