Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 45 / Паспорт масалалари

Ҳаммаси қоидага биноан

 

Тошкентдаги манзил-маълумотнома бюросида вафот этган фуқароларнинг пропискаси тўғрисидаги маълумотлар сақланадими? Паспортисткада бўлган карточкаларнинг шакллари нимаси билан фарқланади?

Х.Л.

 

– Фуқаролар пропискадан чиққанлиги ҳақидаги маълумотлар манзил-маълумотнома бюросида 6 йил давомида сақланади. Сўнг кетиш манзил варақаси картотекадан олиб ташланади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.

Ўлим ҳақидаги гувоҳнома олингандан сўнг паспорт столи энг яқин қариндошининг аризаси асосида марҳумни рўйхатдан чиқариб, фуқаро вафот этганлиги муносабати билан рўйхатдан чиқарилганини қайд этган ҳолда кетиш манзил варақасини манзил-маълумотнома бюросига йўллайди. Кетиш манзил варақаси манзил бюроси картотекасида 6 йил сақланади, шундан сўнг тузилган далолатнома асосида олиб қўйилади ва йўқ қилинади.

Манзил-маълумотнома бюроси ҳисобида вафот этган фуқаронинг пропискаси ҳақидаги маълумотлар йўқ бўлса, буни сақлаш муддати тугаганлиги сабабли кетиш манзил варақаси йўқ қилинганлиги билан асослаш мумкин.

Фуқаролар қайд этиш карточкаларини (4-шакл, АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 48-бандига ­4-илова) қуйидагиларга тақдим этадилар:

► ички ишлар органларига ёхуд маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига – фуқароларнинг пропискаси ва пропискадан чиқишини расмийлаштиришда;

► мудофаа ишлари бўйича бўлимларга – ҳарбий ҳисобга қўйишда ва ҳисобдан чиқаришда.

Квартиралар бўйича карточкалардан (5-шакл, Йўриқноманинг 48-бандига 5-илова) қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

► паспорт режимини текшириш;

► паспортлар ўз вақтида олиниши, прописка муддати узайтирилиши ёхуд прописка қилиниши рад этилган фуқароларнинг чиқиши устидан назорат қилиш;

► фуқаролар прописка қилинган ва пропискадан чиққанда молиявий шахсий счётларга ўз вақтида ўзгартиришлар киритиш;

► мактаб ёшига етган болаларнинг рўйхатларини тузиш, маълумотномалар бериш ва ҳ.к.

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1076 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика