Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 45 / Паспорт масалалари

Чекловлар олиб ташланди

 

Янги қурилган уйда кўчмас мулк 1 сўмга сотиб олинганда пойтахт пропискаси берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2018 йилдаги 845-сон қарори билан қуйидаги ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилди:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова);

Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМнинг 41-сон қарорига 2-илова).

 

2017 йил июлдан бошлаб жорий этилган тартибга кўра, Ўзбекистон ва чет эл фуқаролари янги қурилган уйда кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтиш имконини қўлга киритган эдилар. Параллель равишда битимнинг энг кам суммаси ҳақидаги шарт жорий этилган эди:

қиймати 2 500 ЭКИҲдан кам бўлмаган (материал эълон қилинган санада – 460 млн 750 минг сўм) – Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган ва ўша минтақаларда доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун. Шунингдек олди-сотди битимини нотариал тасдиқлаганлик учун 5 фоизлик бож тўлаш ҳам талаб этилган;

қиймати 600 млн сўмдан кам бўлмаган – Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан. Бундан ташқари, олди-сотди битимини нотариал тасдиқлаганлик учун 10 фоизлик бож тўлаш ҳам талаб этилган (ВМнинг 19.07.2017 йилдаги 527-сон қарори).

Кейинчалик шахс Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатининг 1-банди (14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган), шунингдек Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар – чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 1-бандига (Низом билан тасдиқланган, ВМнинг 41-сон қарорига 2-илова) асосан турар жой мулкдори сифатида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган.

Энди Ўзбекистон фуқаролари учун битим суммаси бўйича чекловлар тўлиқ олиб ташланди. Битим суммаси миқдори ҳатто 1 сўм бўлиши мумкин.

Чет эл фуқаролари эса, қайси тоифага мансублигидан қатъи назар, 3 300 ЭКИҲ (материал эълон қилинган санада – 608 млн 190 минг сўм) тўлашларига тўғри келади. Шу тариқа, Ўзбекистоннинг бошқа минтақасида пропискага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кўпроқ тўлайдиган бўлдилар.

Адлия вазирлиги 2018 йил февралда тайёрлаган лойиҳадан фарқли равишда, қабул қилинган ҳужжатда пропискага эга бўлмай туриб иккиламчи бозорда турар жой сотиб олишга рухсат берилмаган. Гарчи бекор қилиш таклиф этилган бўлса ҳам, турар жой учун ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга ошириш тартиби ҳам сақланиб қолди.

 

Маълумот учун: Янги турар жойни ипотекага сотиб олиш пропискадан ўтишга тўсқинлик қилмайди.

Бу – муҳим! Янгиликларнинг амалда жорий этилиши муайян даражада Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қабул қилинган ҳужжатга мувофиқлаштирилишига ҳам боғлиқ. Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқаролари учун битим суммасининг энг қуйи чегараси бекор қилинган экан, демак, турар жойнинг олди-сотди битимини нотариал тасдиқлаганлик учун давлат божини юқорида баён этилган тартибда ҳисоблаб чиқариш механизмига ҳам ўзгартириш киритилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 24.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1260 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика