Norma.uz

«Ақлли» бекатлар – тараққиёт белгиси

 

Термиз шаҳрида 8 та инновацион жамоат транспорт бекати фойдаланишга топширилди.

 

Замонавий қурилиш материаллари асосида қад ростлаётган мазкур бекатларда кондиционер, жамоат транспорти ҳаракат жадвалининг таблоси, «Фуқаро-тезкор ёрдам хизмати» фавқулодда алоқа ахборот панели, атроф-муҳит мониторинги сенсори, бепул Wi-fi интернет тармоғи, видео назорати ҳамда USB электр тармоғи нуқталари, банк тўлов терминали ўрнатилган.

Ҳар бир бекатга қуёш электр энергияси панели ўрнатилган бўлиб, бу бекатнинг ёритгичлари ва USB электр тармоғи нуқталарини автоном электр қуввати билан таъминлайди. Бекатларнинг 30 фоизи савдо-сотиқ ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари учун мўлжалланган. Қизиқарли китоб фондига эга кутубхоналар ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

Юксак дид билан жиҳозланган. Чиқиндиларни турига қараб ажратиш учун ўрнатилган учта чиқинди қутичаси экологик маданиятимизни ўстиришга хизмат қилади. Пойабзал тозалаш ускунаси жамоат транспортида тозаликни сақлаш, тоза ва озода юришимизга кўмаклашади. Бекатда шаҳарнинг мавсумий иқлим ўзгаришларига мос очиқ ва ёпиқ кутиш заллари барпо этилгани ҳам қулайлик бўлган.

Орқа ва ён модуллари уяли поликарбонатли устунлардан иборат инновацион бекатлар ламинатланган қулай ўриндиқлар билан жиҳозланган. Ўзгарувчан ҳаво иқлимига чидамлилигини ошириш мақсадида унинг ичига иқлимни назорат қилувчи мослама ўрнатилган.

Бекатлар инновацион ойналар билан жиҳозланган. Тунда улар катта экран вазифасини ўтайди. Экранда ижтимоий ва тижорий реклама роликлари намойиш этилади. Уларни бекат ичидан ҳам, ташқарисидан ҳам бемалол кузатиш мумкин. Лойиҳани руёбга чиқариш учун имтиёзли кредит маблағи олинган. Бу кредит бекатлардан олинадиган даромад эвазига қоплаб борилади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, яқин келажакда вилоят марказида ақлли бекатлар сони 40 дан ошади.

 

ЎзА материаллари асосида.

 

Прочитано: 1089 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика