Norma.uz

Тошкент бўйлаб ўз автобусларимиз қатнайди

 

Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган SAZ LE60 русумидаги паст полли шаҳар автобусининг дастлабки партияси «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга топширилди.

 

– Мазкур автобус модели заводимиз конструкторларининг биринчи интеллектуал маҳсулоти, миллий бренд ҳисобланади, – дейди Самарқанд автомобиль заводининг техник масалалар бўйича директори Ҳ.Қобилов. – Шаҳар ички йўналишларига мўлжалланган ушбу автобус поли пастлиги ҳамда йўловчиларнинг чиқиб-тушишида шассининг пасайиши, яъни «книлинг» тизими мавжудлиги, ногирон йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратилгани, кондиционер мавжудлиги каби имкониятлари билан ажралиб туради. Автобуснинг умумий йўловчи сиғими 56 та, 25 ўриндиқ ўрнатилган. «Evro-4» экологик стандартига жавоб берадиган ISUZU двигатели ўрнатилган.

2014 йилдан буён ишлаб чиқарилаётган ушбу модель айни пайтда Россия, Қозоғистон, Грузия давлатларига буюртма асосида етказиб берилмоқда. Шунингдек, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳам синовдан ўтказилиб, йўналишларда фойдаланиш учун харид қилинмоқда.

Самарқанд автомобиль заводи ва «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти ўртасида тузилган шартномага кўра, жорий йилда завод пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига хизмат кўрсатиш учун 80 та ана шундай замонавий автобус етказиб бериши режалаштирилган. 2019 йилда эса яна 200 та SAZ LE60 автобуси пойтахт кўчаларида ҳаракатлана бошлайди.

 

ЎзА материаллари асосида.

Прочитано: 736 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика