Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 37 / Амалий бухгалтерия

Уй-жой қурилиши ҳисоби

 

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ корхона ҳокимликдан 2 та қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйни текинга олди. У қурилишни тугаллаб, уйларни ўз ходимларига реализация қилиши, бир қисмини кам таъминланган оилалар, болалар уйлари тарбияланувчиларига бериш учун ҳокимликка текинга бериши белгиланган эди.

Ушбу уйларни қуриш харажатлари ва уларни реализация қилиш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

 

– Бухгалтерия ҳисобида уйларни қуриш харажатлари ва уларни реализация қилиш қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Асос

 

Пудрат ташкилотига аванс ўтказилди

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Пудрат шартномаси, тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

 

Пудратчига қурилиш материаллари берилди

 

1070-«Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар»

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

Қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат

 

Қурилиш материалларидан фойдаланилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1070-«Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар»

 

Пудратчининг ҳисоботи, пудратчи бажарган ишлар далолатномаси

 

Пудрат ишлари бажарилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Бажарилган ишлар далолатномаси

 

Аванс ҳисобга олинди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

Пудрат ташкилотига пул маблағлари ўтказилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Банк кўчирмаси

 

Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш харажатлари акс эттирилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома, банк кўчирмаси

 

Бино фойдаланишга топширилди

 

2800-«Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳокимнинг қарори, қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

Реализация қилинадиган ва текинга бериладиган квартиралар таннархи ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилди

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2800-«Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Олди-сотди шартномаси, ҳисобварақ-фактура

 

Квартираларни реализация қилишдан даромадлар акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»;

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

 

Олди-сотди шартномаси, ҳисобварақ-фактура

 

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш», 2800-«Тайёр маҳсулотлар», 9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар» счётларида квартиралар типларига (уларнинг майдони, хоналар сони) қараб ҳисоб юритишни тавсия этамиз. Бу нафақат ҳар бир типдаги квартира бўйича даромадлар ва харажатларни, балки уларни реализация қилишдан молиявий натижаларни ҳам баҳолаш имконини беради.

Эътибор беринг!

Умумбелгиланган солиқларни тўловчилар учун фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган база экология, соғломлаштириш ва хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат органлари, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, таълим муассасаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бериладиган бадаллар, ҳомийлик ва хайрия тариқасидаги маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 2%идан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади (Солиқ кодексининг 159-моддаси 1-банди).

Агар корхонангиз умумбелгиланган солиқларни тўловчи бўлса, квартираларни ҳокимликка текинга бериш чоғида фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани уларнинг қиймати суммасига, бироқ 2%дан кўп бўлмаган миқдорда камайтириши мумкин.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 1365 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика